четверг, 5 июня 2014 г.

Халқаро геофизика йили

Халқаро геофизика йили - 1957 й.  1 июлдан 1958 й.  31 декабргача ўтган (18 ой) давр.  бу давр ичида бутун Ер шаридаги 67 мамлакатда ягона дастур ва методика асосида геофизик кузатишлар ва тадқиқотлар олиб борилди.  Халқаро геофизика йили бундан илгари ўтган иккита Халқаро қутб йилларининг давоми бўлди.  Қуёш активлигининг максимум даврига тўғриланган Халқаро геофизика йили дастурига куйидаги кузатишлар киритилди:  аэрологик ва метеорологик,  океанографик,  гляциологик,  магнит,  гравиметрик ва сейсмик.  Устки атмосфера — қутб ёғдулари,  ионосфера,  метеорлар,  космик нурлари ҳам ўрганилди.  Натижада Қуёш билан Ер ўртасидаги ўзаро алоқани ўрганиш ишига катта ҳисса қўшилди,  Антарктидани тадқиқ қилишда муҳим аҳамият касб этди,  у ерда турли мамлакатлар ўз базаларини барпо этишди.  Халқаро геофизика йили кузатиш материаллари асосида Антарктидада Жанубий  совуқлик қутби аниқланди,  у ерда йиллик ўртача ҳарорат —57° лиги қайд этилди.  Озон қатлами тропик минтақаларда жуда юқорида ва юпқа,  қутбий минтақаларда эса қалин ва паст жойлашганлиги исбот этилди.  Шарқий Сибирда янги музликлар борлиги аникланди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий