Ахборот технологияларининг ривожланиши соҳамиз мутахассисларига
кўплаб имкониятларни тақдим қилди. Ишлаб чиқариш соҳаси учун тузилган махсус
программалар геофизикларга ишни аниқ, тез, сифатли, унумли бажаришда қўл
келмоқда. Қисқа қилиб айтганда, ўз касбига доир электрон программани имкон
қадар пухта билиш ҳар бир мутахассис учун шартдир.
Муҳтарам ўқувчи. Биз қуйида соҳамизда қўлланиладиган электрон
программалар рўйхатини унинг қисқача тавсифи билан бирга туздик. Бу рўйхат
мукаммал эмас, янги программалар қўшиб тўлдириб борамиз. Рўйхатда йўқ
программаларни билсангиз, блогимизда изоҳ сифатида қолдиринг.
№
|
Программа номи
|
Қисқача тавсиф ва қўлланилиши
|
Ҳажми
|
1
|
2Д ва 3Д сейсморазведка ишларини
лойиҳалаштириш ва майдон бўйича карралилик (кратность) ни таҳлил қилиш учун қўлланилади.
|
10-30 мб
|
|
2
|
Map Info
|
Кўп
функцияли геоинформацион система. Космик хариталар визуализацияси, турли
объектлар устида амаллар, геофизик-қидирув ишларини лойиҳалаштириш ва
режалаштиришда фойдаланилади.
|
200-1500 мб
|
3
|
Geoland
|
-
|
|
4
|
Geocluster
|
Сейсморазведка
маълумотларига ишлов бериш учун қўлланиладиган программалар ичида энг
кучлиси. CGG маҳсулоти. Linux тизимида ишлайди.
|
-
|
5
|
Petrel
|
2Д, 3Д ва 4Д сейсморазведка маълумотлари асосида
сейсмогеологик моделлаштириш ишлари бажарилади. Горизонтлар ва қатлам синиқлари(разлом) ни
интерпретация қилиш, синтетик сейсмограммалар яратиш, қудуқ лойиҳаси учун
зарур барча информацияларни жамлаш мумкин.
|
175-1500 мб
|
6
|
SPW
(Seimic
Processing Workshop) |
Сейсморазведка
маълумотларига ишлов бериш учун қўлланилади. Дастлаб Macintosh платформаси учун ишлаб чиқарилган, ҳозирда Windows муҳитида
ҳам ишлайди. Иловалари: SPW Tape Utility, SeisViewer, FlowChart, Vector
Calculator ва Executor, бир-биридан мустақил ҳолда ишлайверади.
|
40-50 мб
|
7
|
Pikeza
|
Дала
сейсморазведка ишларини лойиҳалаш ва назорат қилиш учун Россия
программистлари тузган.
|
20 мб
|
8
|
Сейсморазведка
маълумотларига ишлов бериш учун қўлланилади. GEDCO корпорацияси
(Канада) маҳсулоти. Windows ва Linux тизимларида ишлайди.
|
150-500 мб
|
|
9
|
ProMAX
|
Сейсморазведка
маълумотларига ишлов бериш учун мўлжалланган кенг тарқалган программалардан.
|
|
10
|
RadExPro
|
Сейсморазведка
маълумотларига ишлов бериш учун мўлжалланган. Рус программистлари ишлаб
чиққан.
|
90 мб
|
11
|
Petromod
1D
|
Сейсмостратиграфик
ва геологик моделлаштириш ишларини бажарилади. Petrel ва Kingdom га нисбатан енгил программа.
|
32 мб
|
12
|
Surfer
|
Уч
ўлчамли хариталар, изолиниялар, сиртларни таҳлил қилиш ва моделлаштириш учун
кўплаб функциялари мавжуд. Golden Software маҳсулоти.
|
20-30 мб
|
13
|
Focus
|
Сейсморазведка
маълумотларига ишлов бериш учун мўлжалланган кенг тарқалган программалардан.
|
|
14
|
Kingdom
|
Сейсморазведка маълумотлари асосида сейсмогеологик
моделлаштириш ишлари бажарилади. Горизонтлар ва қатлам синиқлари(разлом) ни интерпретация қилиш, қудуқ
лойиҳаси учун зарур барча информацияларни жам лаш мумкин.
|
|
15
|
SeisView ёки
SeiSee |
Segy форматдаги сейсмик файлларни
кўриш учун мўлжалланган. Масштабни ўзгартириш, кучайтириш (усиление), фильтр
қўллаш, сарлавҳаларини кўриш (заголовок) ва бошқа функциялари бор. Рус
программистлари тузган.
|
6 мб
|
16
|
Segyview
|
Segy форматдаги
кичикроқ ҳажмли сейсмик файлларни кўради. Функциялари кам.
|
0.16 мб
|
17
|
ArcGIS
|
Геоинформацион системалар орасида жуда кенг тарқалган программа.
Хариталар яратиш ва географик маълумотни компиляция қилиш сингари кўп
функциялари мавжуд.
|
|
18
|
RockWork
|
XYZ электрон жадваллар асосида турлича (изолинияли, уч ўлчамли ва бошқа) хариталар
яратиш, 3D стратиграфик диаграммалар тузиш,
кесимлар чизиш мумкин.
|
15 мб
|
19
|
Tesseral 2-D
|
2D
геофизик ишлов бериш ва интерпретацияси учун қўлланилади. Тўлқин асосида
кесимлар тузилади. Шунингдек тиббиёт ва инженерлик сейсморазведкасида ҳам
ишлатилиши мумкин.
|
7-10 мб
|
20
|
RWM
|
Синган
тўлқинлар усулида (МПВ-LVL) сейсмик файлга ишлов бериб,
юзаки қатлам чуқурлиги ва ундаги тўлқин тезлиги, статик тузатишлар қийматини
аниқлайди. Татаристон программистлари тузган.
|
2 мб
|
21
|
APS Viewer
|
VE432 сейсмовибраторларидан регистрация қилинган APS файлларни
назорат ва таҳлил қилувчи кичик программа (APS файл сейсмовибратор иш
жараёнидаги параметрларини характерлайди)
|
2.5 мб
|
22
|
VAPS
Analyser |
VE432 сейсмовибраторларидан регистрация қилинган VAPS файлларни
назорат ва таҳлил қилувчи кичик программа (VAPS файл сейсмовибратор иш
жараёнидаги параметрларини характерлайди)
|
1 мб
|
23
|
SASPlanet
|
Сунъий
йўлдошдан олинган юқори сифатли хариталарни (Google, VirtualEarth в.б.) кўриш
ва юклаб олиш учун мўлжалланган. Ушбу хариталар геофизик лойиҳалаштиришда қўл
келади.
|
15-25 мб
|
24
|
Uphole 2
|
МПВ
(МСК) маълумотларига (SEG2
файли) ишлов бериб,
паст тезликлар зонасининг параметрларини ҳисоблайди. Содда ва ўрганиш осон.
|
0.5 мб
|
25
|
Global
Mapper |
Векторли
ва растрли информацияга ишлов бериш мумкин. Геофизикада асосан координата
файлларини конвертация қилиш функциясидан фойдаланилади.
|
40-50 мб
|
26
|
Supress
|
Сейсморазведка
УЧН услубида жамлашда (суммирование) каррали тўлқинларни йўқотишни
ҳисоб-китоб қилади.
|
0.25 мб
|
27
|
Google Earth
|
Барчага
таниш бу программа геофизик ишларни лойиҳалаштиришда ҳудудни кўриш учун
фойдаланилади. kml,
kmz, gpx координата
файлларини ва Garmin навигатор трекларини импорт
қилиш функциялари бор.
|
5-10 мб
|
28
|
SeisWin-QC
|
РФ даги
ГСД ташкилотининг геофизик маълумотлар
сифатини назорат қилувчи махсус программаси. Сейсморазведка иш
жараёнининг барча босқичларини назорат остига олиш функциялари бор.
Супервайзер учун асосий иш қуроли.
|
|
29
|
428 Viewer
|
Sersel нинг
408 ва 428 системаларининг segd файлларини очади. SegdViewer дан фарқли унда
тезликни ўлчаш, частота таҳлили, яроқсиз каналларни аниқлаш сингари
функциялари бор.
|
6 мб
|
30
|
428 Header Scanner
|
Sersel нинг
408 ва 428 системаларига тегишли segd файлларининг сарлавҳа(заголовка)ларини
матнли ҳолатда чиқариб беради.
|
0.5 мб
|
31
|
SegdViewer
|
segd форматдаги
файлларни визуализация қилувчи кичик программа
|
0.7 мб
|
32
|
Z3DModView
|
Электротомография
ва магнитотеллурик зондлаш натижаларининг 3Д визуализацияси учун мўлжалланган.
|
2-3 мб
|
Комментариев нет:
Отправить комментарий