четверг, 29 мая 2014 г.

25-маъруза. Қудуқларга оқиб келадиган нефт, газ, сувлар миқдорини аниқлаш, Дебитометрия. Қудуқларга ҳайдаланиладиган сув харжини ўлчаш. Расходометрия.

Қатламлардан қудуқларга оқиб чиқаётган флюид (нефт, газ сувлар бир ном флюид деб аталадилар) миқдорини аниқловчи дебитомерлар, сув ҳайдовчи қудуқларга ҳайдаланиладиган сувлар миқдорини ўлчовчи расходомерлардан, фақат қудуққа туширилган асбоб диаметрининг кичкиналиги билан фарқ қилади. Раходомерлар қудуқларга катта ҳажмдаги (2000 дан 5000 м3¤ сутка гача)  сув миқдорини ҳайдаганликлари учун уларнинг габаритлари катта бўлади. Бу икки асбоб ҳам бирҳил принципда ишлайди.
Дебитомер ва расходомерлар механик ва термокондуктив бўладилар. Қудуқдан келаётган сигналларни қайд қилиш бўйича дебитомер, расходомерлар автоном (қудуққа туширилган асбобнинг ўзида ёзилади) ва дистанцион (сигналлар юқорига узатилади ва юқорида қайд қилинади) бўладилар. Ва ўлчаш шартлари кўра пакерли ва пакерсиз дебитомер, расходомерларга бўлинадилар.
Пакерларнинг қўлланишдан мақсад, агарда дебит катта бўлса дебитомер (расходомер) лардан бутун суюқлик оқимини эмас, унинг бир қисмини ўтказиш имкони туғилади. Қуйидаги турдаги пакерлар ишлатилади:1) гидравлик, насослар орқали очилувчи; 2) механик, двигател ва реле орқали очилувчи; 3) манжетли, доимий. Энг кўп механик пакерлар ишлатилади. Бунинг сабаби улар юқоридан туриб бирнеча бор очилиб ёпилишлари мумкин.
Агарда суюқликнинг умумий ҳажмини Q деб олсак, Q1 деб пакер ва қудуқ деворлари орасидан ўтаётган суюқлик ҳажмини олсак, пакерлаш коэффициенти:
К=(Q-Q1) ¤ Q                                     (25.1)
Агарда бутун суюқлик оқими дебитомер (расходомер) дан ўтса К=1 (Q1=0) ва агарда суюқлик дибитомер (расходомердан) дан ўтмаса К=0 (Q=Q1) бўлади.
Механик дебитомер (расходомер) ларнинг бирнеча турлари мавжуд. Улар бир-бирларидан пакерловчи мосламаларнинг турлийлиги билан фарқланадилар.
Механик дебитомер (расходомер) лар суюқлик ёки газ оқими тезлигини частота (тахомтрик) ўзгартгичларидир. Дебитомерларнинг сезгир элементлари-турбинка бўлиб, у оқиб келаётган  флюид таъсирида айланади. Турбинканинг айланиш тезлигини, магнит узгич орқали электр сигналларига айлантириб берилади (расм 25.1). Турбинканинг роторига ҳалқасимон магнит-3 ўрнатилган бўлиб, у магнит стрелкаси-2 билан ўзаро таъсирда бўлади. Магнит стрелкаси ўз ўқи-6 да эркин тебранади.
 Расм 25.1
Ҳалқасимон магнитнинг тўла бир айланиши магнит стрелка-2 ни тиргак-1 дан силжимас контакт-5 гача тўла тебранишга мажбур қилади ва бу туфайли электр токи занжири узилиб яна уланади. Электр занжирини кўпроқ улоғлик ҳолатда бўлиши учун қўшимча магнит-4 ишлатилади. Занжир уланганда (расм25.1.а) дебитомер ва сигналларни қайд қилувчи алоқа тизимида ток импулси ҳосил бўлади.
Турбинканинг айланиш тезлиги қудуқлардаги флюидларнинг дебитига тўғри пропорционалдир. Демак дебит қанча кўп бўлса, шунча кўп вақт бирлигида ток импулслари юқоридаги қайд қилувчи каналга келади. Бу турдаги дебитомер (расходомерлар) турбинканинг айланиш тезлиги 3000 айланиш¤ мин. дан ошмаганда аниқ натижаларни беради. Турбинканинг айланиш тезлигини кейин частотомер  унга пропорционал кучланишга айлантириб беради. Кучланиш геофизик станцияларда қўлланиладиган оддий фоторегистраторлар билан қайд қилинади.
Ишлаб чиқаришда РГТ-1, ДГД-6Б, РГД-2М, РГД-3, РГД-5, РГД-6 ва бошқа турдаги дебитомер (расходомер) лар қўлланилади, айримларининг характеристикалари жадвал 25.1 да келтирилган.
Бу дебитомер (расходомер) лар ўзларининг пакерларининг конструкциялари билан бир-бирларидан фарқланадилар.
Жадвал 25.1 
Турлари
Номи
Ўлчаш оралғи
М3¤сут.
Зонд узунлиги
   мм.
Зонд диаметри
мм.
Пакер тури
ДГД-6Б
РГД-2М
РГД-3
РГД-4
РГД-5
РГД-6
Дебитомер
Дебитомер
Расходомер
Расходомер
Расходомер
Расходомер
5-200
5-50
20-3000
50-3000
5-1000
5-3000
100
70
150
150
150
100
1500
1800
880
900
860
1100
Механик
Механик
Пакерсиз
Механик
Механик
Гидравлик

 Дебитомер (расходомер) ларда диаграммалар қуйидаги тартибда ёзиб олинади. Перфорацияда очилган энг юқорида жойлашган қатламнинг тепа қисмига дебитомер жойлаштирилади ва пакернинг очиқ ҳолатида вақт-вақти билан 5-10 мин. давомида умумий дебит ўлчанилади. Кейин пакернинг берк ҳолатида дебитомер қудуқ тубига туширилиб, пакернинг бироз очилган ҳолида, 60-80 м¤ соат тезликда асбобни кўтариш давомида қудуқ дебитини узлуксиз ўлчанилади. Сўнгра дебити кўп оралиқларда дебитни нуқталарда ўлчайдилар Нуқталар ораси 0.4 м. дан 1-2 м. гача бўлиши мумкин.
Ёзиб олинган диаграммалар дебито (расходо)граммалар деб аталади. Дебитограммалар қудуқ дебитининг имп¤ мин олинган кўрсаткичини чуқурлик билан боғлиқлигини кўрсатади.
Дебито(расходо)граммаларда ишловчи (қабул қилувчи) қатламларда суюқлик оқимининг тезлигига пропорционал  имп/мин кўрсаткичлар билан ажралиб турадилар.
Механик дебитомер (расходомер) билан қуйидаги вазифалар ечилиши мумкин: 1) қатламлар бўйича умумий дебит ва сув ҳаржни  аниқлаш мумкин; 2) эксплуатацион қудуқларда перфорация билан очилган қатламдан оқиб келаётган флюид оқимининг профилини ва ҳайдовчи қудуқларда эса қабул қилувчи қатламларда қабул қилиш профилини аниқлаб бериши мумкин.
Механик дебитомер (расходомер) ларнинг авзаллиги уларнинг флюиднинг таркибига боғлиқ эмаслигидир. Камчилиги-кичкина дебитларни ўлчашда ва ифлосланган суюқлик дебитларини ўлчашга ярамасликларидир.
Термокондуктив дебитомер (расходомер)лар термоанемометр принципида ишлайдилар. Қудуқлардаги суюқлик оқимларига, доимий, мутадиллашган ток кучи билан, теварак-атроф температурасидан юқорироқ температурагача, қиздирилган спирал туширилади. Бу спирал термоқаршилик бўлиб дебитомер (расходомер) нинг узатгичи ҳисобланади. Оқиб келаётган суюқлик ёки газ оқими спирални совутади ва температураси камайгач унинг актив қаршилиги ҳам ўзгаради. Спиралнинг температурасининг ўзгариши унга таъсир қилаётган флюид оқиминг тезлигига боғлиқ бўлади. Шунинг учун спиралнинг қаршилигин ўлчаб, флюид оқимини тезлигини аниқлашимиз мумкин. Лекин спирал қаршилиги фақатгина флюид оқимининг  тезлигига боғлиқ бўлиб қолмай, балки теварак-атрофнинг термик қусусиятлари, спирални иситувчи ток кучи, қудуқ ва қувур диаметрларига боғлиқ бўлади. Бизга боғлиқ ток кучини доимий қилиб ушлаб турамиз ва бир турдаги муҳитларда, қудуқ ва қувур диаметрларнинг ўзгаришлари катта бўлмаган оралиқларда, спирал қаршилигининг ўзгариши фақат оқимларнинг ўртача чизиқли тезлигига боғлиқ бўлади деб қабул қилишимиз мумкин. Бу ҳол эса қудуқларнинг дебити ва қудуқларга ҳайдалаётган сув ҳаржларини ўлчаш имконини беради.
Энг кўп тарқалган термокондуктив дебитомер (расходомер) лар: СТД-2 ва СТД-4 дир (расм 25.2).
                                       
 Расм 25.2
Термокондуктив дебитомер (расходомер) узатгичи Rд (расм 25.2) нинг қаршилиги кўприк схемасида ўлчанилади ва бу узатгичнинг бир елкаси ҳисобланади.
Бу дебитомерлар қудуқларда абсолют температурани ўлчаш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Бунда ток занжирига қушимча қаршилик уланади ва бунда узатгичдан ўтаётган ток кучи 10-12 мА дан ошмайди, Бу ток кучида узатгич қизимайди. Дебитомер сифатида ишлатилганда, бу қаршилик схемага киритилмайди ва узатгичга 120-150 мА ток берилади. Катта ток ўтиш натижасида узатгич қизийди.
Бу турдаги дебитомер (расходомер) лар сув ёки нефтнинг дебитини 1-3 дан 300 м3¤ сут. гача оралиқда, газнинг 2000 дан 100000 м3¤сут оралиғида ўлчаши мумкин. Ёзиш тезлиги 100 м¤ соат.
Термокондуктив дебитомер (расходомер) ларнинг механик дебитомерларга нисбатан сезгирлиги кўп (кичкина дебит ва ҳаржларни ўлчаши мумкин), қудуқларда пакери йўқлиги учун эркин ҳаракатланади. Камчилиги турли флюидлар турлича таъсир этади, шунинг учун уларни фақат бир фазали суюқлик оқимларининг дебити (ҳаржи) ни ўлчаш учун ишлатиш керак.


 катта ўқитувчи Абдулла Набихоновнинг "Қудуқларни геофизик усулларда ўрганиш" қўлланмасидан

Комментариев нет:

Отправить комментарий