четверг, 29 мая 2014 г.

27-маъруза. Торпедалаш. Тоғ жинси намуналарини олиш.

               Қудуқларда ўтказилган портлатиш ишларини торпедолаш деб аталади ва қудуққа туширилган портлатиш моддасини торпедо деб аталади. Одатда торпедо портлатиш моддаси ва портлатиш воситаси - электр запали, капсул-детонатор ва юқори бризантли (парчаловчи) портлатиш моддасининг шашкасидан иборат бўлади.
Торпедолаш ишловчи қудуқларни дебитини ошириш, аварияларни тугатиш, филтрларни тозалаш, қудуқ тубидаги метал қолдиқларини парчалаш, фаввораларни ўчириш каби мақсадларда қўлланилади.
Торпедолаш мақсадида қудуқларда фугасли ва кумулятив  торпедолар ишлатилади.
Фугасли торпедалар ТШ ва ТШТ (жадвал 27.1) ларнинг ғилофлари юпқа қалинликдаги алюминийдан ишланган бўлиб, ичига бирнеча цилиндрик шашка кўринишида бўлган портлатиш моддалари жойлаштирилган. Бу портлатиш моддаси герметик қобиқда жойлашган портлатиш-патрони орқали портлатилади. Агарда юқорида келтирилган торпедаларда портлатиш моддаси қувур ичидаги суюқлик билан бевосита контактда бўлса, Ф-2, ФТ-60 торпедаларида портлатиш моддалари ҳам портлатиш воситалари каби гарметик корпуснинг ичида бўладилар.
Фугасли торпедолар ва уларнинг техник характеристикалари жадвал 27.1 келтирилган.

              Жадвал 27.1

Турлари
Максималл ташқи диаметри, мм
Заряд диаметри, мм
Заряд узунлиги, мм
Торпедонинг массаси, кг
ТШ-35
ТШ-50
ТШ-65
ТШТ-9¤ 22
ТШТ-25¤28
ТШТ-65¤70
Ф-2
ФТ-60
ТДШ-25
40
55
70
22
28
70
60
60
25
35
50
65
9
25
65
50
48
Дет.шнури
2020
1470
990
1200
700
500
1000
1000
Дет.шнури
2.9
4.5
5.2
0.12
0.55
2.6
2.7
2.2
Дет.шнури

Фугасли торпедолар қатламларни очиш ва уларда катта дарзликлар ҳосил қилиш учун ишлатиладилар. Қудуқ дебитини ошириш мақсадида торпедо зарядларининг массаларини оширадилар.
 Кумулятив торпедоларда йўналтирилган портлатиш мумкин. Бу торпедоларнинг турини ТКО ва қувурларни қирқадиган торпедоларни ТКГ деб белгилашади. Кумулятив торпедоларнинг тури ва техник кўрсаткичлари жадвал 27.2.

 Жадвал 27.2
Турлари
Ташқи диаметри, мм
Заряд  массаси, кг
Максим.температура
Максимал босим
ТКО-70
ТКО-120
ТКО120-600
ТКГ-45
ТКГ-55
ТКГ-85
ТКГ-110
ТКГ-135
72
120
120
45
55
85
110
135
0.9
2.7
2.7
0.033
0.052
0.195
0.275
0.355
150
120
120
150
150
100
100
100
0.5
0.35
0.6
0.5
0.5
0.5
0.5
0.5

Қудуқларда тоғ жинсларининг ўпирилиши натижасида бурғилаш қувурлари ушланиб (прихват) қолади. Шунингдек бурғилаш долотолари қудуқларда қолдириб кетилган металл предметлар туфайли қисилиб (заклинивание) қолиши мумкин. Бу ҳолларда бурғилаш қувурлари ва бурғилаш долотоларини бўшатиш керак бўлади.  Ушланиб қолинган жойлар аниқланиб, шу ерда кичкина зарядларни портлатиб, бурғи қувурлари бўшатилади. Лекин бу усулда бўшатишни иложи бўлмаса, қувурлар ушланган еридан юқори қисмини қирқиб олинади. Қувурларни қирқиш ҳам торпедолар ёрдамида амалга оширилади. Қудуқ тубида қолдирилган металл предметларни кумулятив перфораторлар ТКО билан тугатилади.
Мустаҳкамловчи қувурлар туширлган. қудуқларда маҳсулдор қатламларни очиш учун ТШ, Ф-2 торпедолари қўлланиши мумкин. Бу торпедоларда заряд оғирлиги 5-7 кг дан ошмаслиги керак. Торпеда камида 10 м.баландликдаги сув билан кўмилган бўлиши шарт. Бу торпедолар портлаганда мустаҳкамловчи қувурларда фонус (фонар) кўринишда шишиш (раздутие) ҳосил бўлади. Бу эса қувурларда вертикал синиқликлар келтириб чиқаради. Шундай қилиб қатлам ичидаги флюидга қудуқ томон йўл очилади. Қувурларнинг бутунлиги сақланади. Б у ишларни яхши натижа бериши учун қудуқ ортида мустаҳкам, катта зичликка эга тоғ жинслари ётиши керак.
Катта зарядга эга торпедолар билан қатламга таъсир этиб, унинг коллектор хусусиятини яхшилаш мумкин. Бунинг учун ишлатиладиган торпедонинг ташқи диаметри мустаҳкамловчи қувурнинг ички диаметридан камида 20 мм очиқ қудуқларда эса қудуқ диаметридан камида 50 мм кичкина бўлиши керак. Ишлар қуйидаги тартибда ўтказилади. 1.Қудуққа торпедо тшириладиган чуқурликка мост ўрнатилади. 2. Торпедони 4-6 суткадан кейин портлашга мўлжаллатиб (портлатгич соат механизми билан ишлайди) таёрланади. 3. Торпедони махсус симда қудуққа туширилади, сўнгра симдан торпедони узгич орқали узилади ва сим юқорига тортиб олинади. 4. Кейин юқориги мост ўрнатилади. Кейин содир бўлган портлашни сейсмоприемник орқали аниқланилади.
Нефт ва газ фаввораларини ўчириш учун зарядларни ёнғинга яқин жойда портлатиш керак. Зарядлар оғирлигини нефт ва газ дебитига қараб танланади. Агарда газ дебити 500 минг м3¤ сутка дан кам бўлса заряд оғирлигини 50-100 кг гача олиш мумкин. Агарда катта фаввора бўлса заряд оғирлиги 100-300 кг гача бўлиши мумкин. Зарядлар ёғоч яшикларга жойлаштирилади ва унинг иссиққа чидамли материал билан ўралади. Заряд атрофи ўралгандан сўнг, очиқ жойлари лой билан чапланади. Заряд портлаганда ёниб турган алангани икки қисмга бўлади ва шунинг учун қисқа вақтга ўт ўчирилган бўлади. Қайтадан аланга олмаслик учун теварак-атрофга сув сепилади.
Филтрларни тозалаш учун ТДШ торпедаси олинади. Шнурлар сони учтадан ошмаслиги керак.
Қатламларда синиқликлар ҳосил қилиш учун қатламга газсуюқлик аралашмаси катта босимда ҳайдалади. Бунинг учун порохли босим генераторлари ПГД ишлатилади. Ҳосил бўлган, кейин бир-бирлари бирикиб кетмайдиган, дарзликлар катталиги ва миқдори тоғ жинсларининг физик-механик хусусиятлари, ҳайдалаётган аралашманинг ҳажмига боғлиқ бўлади.
 Қудуқ деворларидан тоғ жинси намуналарини олиш.
Қудуқ керакли қатламлардан ўтгандан сўнг, улардан тоғ жинси намуналарини олиш, қатлам ичидаги флюид намунасини олиш мумкин. Бу ишлар қатлам литологиясини аниқлашда, қатламларнинг ичидаги флюид таркибини аниқлашда ишлатилиши мумкин. Тоғ жинси намуналарини қудуқ деворларидан олиш учун отувчи ёки пармаловчи грунтонослар ишлатилиши мумкин.
Отувчи грунтонос (расм 27.1) пўлат ғилоф (корпус)-1 ва  бирнечта боек (пўлат стакан)-2 ўрнатиш учун мўлжаланилган ствол-6, ҳамда порох-4 жойлаштириладиган жой уни камора деб аталади. Буерга электр воспламенител -3 ҳам жойлаштирилади. Боек (цилиндрик стаканлар) грунтонос корпуси билан пўлат сим орқали боғланган.  Грунтоноснинг ишлаш принципи худди ўқли перфораторларнинг ишлаш принципига ўхшайди, фақат ўқ ўрнида грунтоносларда боек (пўлат цилиндрик стакан) ўрнатилган.
                                    
 Расм 27.1
Ток манбаидан воспламенител-3 га ток юборсак, порох ёнади ва ҳосил бўлган газ босими боекни грунтосдан катта куч билан қудуқ девори томон итариб чиқаради. Боек катта тезликда тоғ жинслари қарига киради ва грунтоносни кўтарганда улар боек бирга бирга ер юзига кўтариладилар. Грунтоносларда 30 тагача стволлар бўлиши мумкин.
Кўп стволли МСГ-90М грунтоноси нефт ва газ қазилган қудуқларнинг диаметри 140 мм ва ундан ортиқ бўлганда қўлланиладилар. МСГ-90МТ грунтоноси эса катта чуқурликда, катта босим ва юқори температура шароитларида ишлатиладилар. ГСБ-112 ва ГСБ-80 грунтонослари юмшоқ тоғ жинси намуналарини олишга мўлжаллангандирлар.
Грунтонос олиб чиққан тоғ жинси намуналари лабораторияларга берилади ва уерда уларнинг физик хусусиятлари, ғоваклиги, нефтгазга тўйинганлиги, зичлиги, гиллийлиги ва ҳоказо хусусиятлари ўрганилади.

Тоғ жинси намуналарини пармаловчи грунтоносларда ҳам олиш мумкин.

катта ўқитувчи Абдулла Набихоновнинг "Қудуқларни геофизик усулларда ўрганиш" қўлланмасидан

Комментариев нет:

Отправить комментарий