четверг, 5 июня 2014 г.

Халқаро геофизика йили

Халқаро геофизика йили - 1957 й.  1 июлдан 1958 й.  31 декабргача ўтган (18 ой) давр.  бу давр ичида бутун Ер шаридаги 67 мамлакатда ягона дастур ва методика асосида геофизик кузатишлар ва тадқиқотлар олиб борилди.  Халқаро геофизика йили бундан илгари ўтган иккита Халқаро қутб йилларининг давоми бўлди.  Қуёш активлигининг максимум даврига тўғриланган Халқаро геофизика йили дастурига куйидаги кузатишлар киритилди:  аэрологик ва метеорологик,  океанографик,  гляциологик,  магнит,  гравиметрик ва сейсмик.  Устки атмосфера — қутб ёғдулари,  ионосфера,  метеорлар,  космик нурлари ҳам ўрганилди.  Натижада Қуёш билан Ер ўртасидаги ўзаро алоқани ўрганиш ишига катта ҳисса қўшилди,  Антарктидани тадқиқ қилишда муҳим аҳамият касб этди,  у ерда турли мамлакатлар ўз базаларини барпо этишди.  Халқаро геофизика йили кузатиш материаллари асосида Антарктидада Жанубий  совуқлик қутби аниқланди,  у ерда йиллик ўртача ҳарорат —57° лиги қайд этилди.  Озон қатлами тропик минтақаларда жуда юқорида ва юпқа,  қутбий минтақаларда эса қалин ва паст жойлашганлиги исбот этилди.  Шарқий Сибирда янги музликлар борлиги аникланди.

Геофизик разведка усуллари

Геофизик разведка усуллари — фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш мақсадида Ер қобиғи тузилишини физик усуллар билан ўрганиш.  Геофизик разведка усуллари табиий майдонлар (гравитацион,  магнит,  электр,  сейсмик,  термик,  ядровий нурланишлар)ни ўрганишга асосланади.  Бу майдонлар параметрлари ер устида,  ҳавода ва ер ости (шахта ва бурғи қудуқлари)да ўлчанади.  Олинган маълумотлар геологик структуралар,  руда ва бошқа  конларнинг жойлашишини аниқлаш,  асосий кўрсаткичларини ўрганишда ишлатилади.  Геофизик разведка усулларида табиий ва сунъий ҳосил қилинадиган физик майдонлардан фойдаланилади.  Табиий майдон усуллари нисбатан арзон ва бир хилдаги,  осон солиштириладиган маълумотлар бергани учун катта ҳудудлардаги ишларда кўлланилади.  Бу усул қимматбаҳо бурғилаш ва тоғ ишларининг аниқ йўналишларини белгилаб,  уларнинг самарадорлигини оширади.  Шунинг учун рекогносцировка ишларида асосан табиий майдонли геофизик разведка усуллари (магниторазведка),  кичик ҳудудлардаги ишларда асосан сунъий физик майдонлар (сейсморазведка) қўлланилади.  Қўлланиладиган физик майдонлар табиатига қараб,  Геофизик разведка усуллари қуйидаги хилларга бўлинади: 
·         Ер тортиш кучи майдонини ўрганувчи гравиметрик разведка. 
·         Ер табиий магнит майдонини ўрганувчи магниторазведка. 
·         Ернинг табиий электр майдонини,  асосан,  сунъий ҳосил қилинадиган ўзгармас ва ўзгарувчан электромагнит майдонларни ўрганувчи электроразведка. 
·         Портловчи моддаларни портлатиш ёки механик зарбларда ҳосил қилинадиган ва Ер қобиғида тарқалувчи сейсмик тебранишлар майдонини ўрганувчи сейсморазведка. 
·         Тоғ жинсларининг иссиқлик ўтказувчанлиги орасидаги фарққа асосланиб,  бурғи қудуқларидаги ҳароратни ўрганувчи геотермик разведка. 
·         Тоғ жинслари ва рудаларнинг табиий радиоактив нурланишини ўрганувчи ядро геофизикаси. 
·         Бурғилаш қудуқларидаги физик майдонларни ўрганувчи каротаж. 
·         Бурғилаш қудуқлари оралиқларидаги руда гавдаларини аниқлашга асосланган бурғи қудуқлари геофизикаси. 

Геофизик разведка усуллари, айниқса,  ғовак қатламлар остидаги,  чуқур жойлашган,  денгиз ва океанлар туби остида ётган фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилишда муҳим ўрин тутади.

понедельник, 2 июня 2014 г.

Геофизика хусусида

Геофизика — Ер шарининг умумий физик хоссаларини,  унинг қаттиқ,  суюқ ва ҳаво қатламларидаги жараёнларни ўрганадиган фанлар мажмуи.  Учта катта бўлим:  Ер физикаси,  гидрофизика ва атмосфера физикасидан иборат.  Геофизиканинг хусусий усуллари хилма-хил бўлиб,  улар қаттиқ,  суюқ ва ҳаво қатламларининг хусусиятларини ўрганиши билан бир-биридан фарқ қилади.
 Геофизиканинг бевосита Ерни ўрганиш билан шуғулланадиган қисми амалий ва умумий бўлимлардан иборат.  Амалий геофизикага электроразведка,  сейсморазведка,  гравиметрик разведка,  магниторазведка,  радиометрия усуллари киради.  Улар фойдали қазилма конларини қидиришга каратилган.  Умумий геофизика эса Ернинг ички,  устки қатламларидаги физик майдонлар ва жараёнларни ўрганади.
 Умуман геофизиканинг айрим соҳалари билан илмий нуқтаи назардан шуғулланиш 16-аср  охирларидан бошланган.  19-аср  ўрталарида геофизика мустақил фанга айланди,  20-асрнинг  40—60йилларига келиб изчил система сифатида шаклланди.  Ўзбекистонда геофизиканинг вужудга келиши 1867-70 йилларда Тошкентда физик расадхона очилиши билан бошланди.  Геомагнит ўлчашлар 1871 йилдан маршрутлар бўйлаб ўтказилган,  1877 йилдан эса мунтазам равишда расадхонада олиб борилган.  1901 йилда Тошкентда Ўрта Осиёда биринчи сейсмик станция очилди,  1928 йилда магнит расадхона ташкил этилди.  1930-40 йилларда Ўзбекистан барча ҳудудларининг магнитометрик ва гравиметрик ҳариталари тузилди.
 Атмосфера физикаси соҳасидаги дастлабки муҳим натижалар 19-аср охири — 20-аср     бошларида олинди.  Биринчи марта атмосфера циркуляцияси,  циклонларнинг тараққий этиш назариялари ишлаб чиқилди.  20-аср     40-йиллари ўрталаридан бошлаб геофизикага доир ишлар комплекс ривожлана бошлади.  Газ ва нефт чиқиши эҳтимоли бор жойлар ўрганилди (Ю.  Н.  Годин,  Б.  П.  Лебедев,  И.  И.  Крейнес,  М.  В.  Мухин ва б. ).  Рудага бой жойларнинг ўрганилиши натижасида Бухоро — Хива ҳудудида,  Фарғона ва Сурхондарё водийларида қимматбаҳо қазилма бойлик конлари аниқланди.  40-йиллар охиридан бошлаб чуқур сейсмик зондлашнинг нуқта усулини қўллаб изланишлар ўтказилди.  50-йиллар охирида узлуксиз профиллаш тартибидаги чуқур сейсмик зондлаш усули ишлаб чиқилди ва Ўрта Осиёнинг кўп қисмида шу усулдан кенг фойдаланилди.  50-60-йиллар ўрталарида нефт ва газ конларини излаш билан бирга чуқур пармалаш лойиҳалари тайёрланди (Б.  Б.  Тал-Вирский,  И.  С.  Волвовский,  А.  М.  Колпаков,  Т.  Л.  Бобожонов,  В.  В.  Рубо ва б. ).
 Кибернетика фанининг тараққий этиши,  Ер сунъий йўлдошларининг учирилиши геофизика фанининг жадал ривожланишига сабаб бўлди.  Геофизик тадқиқотлар геофизик ҳодисаларни бевосита кузатишлар натижаларига асосланиб,  махсус асбоб ва усуллардан фойдаланиб бажарилади.  Бундай ишлар гидрометеорология станция тармоқлари,  геофизика расадхоналари,  магнит расадхона,  Ер сунъий йўлдошларини кузатиш пунктлари,  сейсмик станциялар ва б. да олиб борилади.
 60-йиллардан бошлаб геофизиканинг сейсмологик,  палеомагнетизм ва бошқа  усуллари қўлланиб,  Ўзбекистонни сейсмик хавфлилик жиҳатидан районлаштириш,  Ер пўсти қатламларини геологик ёшини аниқлаш ишлари олиб борилди.  Натижада геологик,  тектоник ва бошқа  маълумотларни ҳам таҳлил қилиб,  Ўзбекистоннинг сейсмик районлаштирилган хариталари (1966,  1978) тузилди.  Мазкур хариталардан қурилиш ишларида муҳим аҳамиятга эга бўлган меъёрий ҳужжат сифатида фойдаланиб келинмоқда.
 1966 йил    26 апрелда юз берган Тошкент зилзиласидан сўнг геофизиканинг айрим усуллари Ўзбекистонда кенг миқёсда қўлланила бошлади.  Жумладан,  Тошкент,  Фарғона,  Қизилқум геодинамик полигонлари ташкил қилиниб,  бу жойларда сейсмологик,  магнитометрик,  электрометрик,  гравиметрик усуллар билан зилзилаларни олдиндан билиш (прогноз қилиш) муаммоси бўйича изланишлар олиб борилди.  Ер пўстидан тарқаладиган электромагнит импулслар ва атмосферадаги ионосфера ток қатламларининг ҳолатини ўрганиш каби усуллар ҳам олдиндан билиш муаммосини ечиш йўлида қўлланила бошлади.  Ушбу сўнгги икки усул зилзилаларни олдиндан билиш мақсадида дастлаб Ўзбекистонда қўлланилди.  Геофизикада бу йўналишда муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган янги натижалар олинди.  Жумладан,  Ер магнит майдонида кузатилган ўзгаришлар орқали 1978 йил  2 ноябрдаги Олой,  1982 йил    6 майдаги Чимён,  электромагнит импульсларининг ўзгариши бўйича эса 1976 йил    17 майдаги Газли,  сейсмик усул ёрдамида 1984 йил    18 февралдаги Поп зилзилаларининг вақти,  жойи ва кучи башорат қилинди.  Бу натижалар шу соҳада дунё миқёсида биринчи маротаба олинган илмий-амалий ютуқлар бўлди (Ф.  О.  Мавлонов,  В.  И.  Уломов,  Қ.  Н.  Абдуллабеков,  С.  С.  Ҳусамиддинов,  С.  Х.  Мақсудов ва б. ).  геофизиканинг сейсмологик,  электрометрик,  геологик,  гидрогеологик усулларнинг мажмуи асосида 1966— 98 йилларда Тошкент,  Андижон,  Фарғона,  Наманган,  Самарқанд каби 20 дан ортиқ шаҳар,  йирик саноат қурилиш объектлари учун микрорайонлаштириш ҳариталари яратилди ва халқ хўжалигига қўллаш учун жорий этилди.
 1970 йилдан бошлаб Ер пўсти ва юқори мантиясини ўрганишда чуқур сейсмик зондлаш,  сейсмология,  гравиметрик разведка,  электр разведка,  магнит разведка усулларидан фойдаланилди (Ё.  М.  Бутовская,  Ф.  Х.  Зуннунов,  В.  А.  Пак,  Т.  Ё.  Эргашев ва б. ).  Зилзилалар,  портлаш вужудга келтирадиган тўлқинларни ялпи қайд қилиш усули билан Помир — Ҳимолай халқаро лойиҳаси буйича Италия,  Ҳиндистон,  Покистон олимлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқот  ишлари олиб борилди (И.  Ҳ.  Ҳамробоев,  Ё.  М.  Бутовская,  Т.  Л.  Бобожонов).
 Ер пўстининг ҳар хил чуқурликларида рўй берадиган физик,  механик жараёнларнинг табиати мураккаб эканлиги экспериментал геофизикани ташкил қилиш ва ривожлантиришга сабаб бўлди.  Хусусан,  тоғ жинслари намуналарининг магнит,  электр,  тўлқин ўтказиш ва бошқа  физик хусусиятлари лаборатория  шароитида ҳар хил босим ва ҳарорат таъсирида ўрганилди (М.  Х.  Боқиев,  С.  Х.  Мақсудов ва б. ).  Олинган натижалар кучли зилзилалар табиатини аниқлаш,  уларнинг тайёрланиш жараёни назариясини яратиш ва зилзилаларнинг магнит,  электр,  электромагнит майдонларда пайдо бўлган даракчиларини таҳлил қилишда фойдаланилди.
 Ўзбекистонда геофизикага доир илмий тадқиқот  ишлари ЎзР Геология ва минерал ресурслар қўмитаси,  Гидрометеорология бош бошқармаси,  Геодезия,  ҳаритаграфия ва кадастрлар бошқармаси,  "Ўзбекнефтегаз" холдинг корпорацияси,  Ўзбекистон ФА Геология ва геофизика ва Сейсмология институтлари,  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистан миллий университети,  Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетида олиб борилади.

Собитжон Мақсудов,  Ҳусан Отабоев.


четверг, 29 мая 2014 г.

27-маъруза. Торпедалаш. Тоғ жинси намуналарини олиш.

               Қудуқларда ўтказилган портлатиш ишларини торпедолаш деб аталади ва қудуққа туширилган портлатиш моддасини торпедо деб аталади. Одатда торпедо портлатиш моддаси ва портлатиш воситаси - электр запали, капсул-детонатор ва юқори бризантли (парчаловчи) портлатиш моддасининг шашкасидан иборат бўлади.
Торпедолаш ишловчи қудуқларни дебитини ошириш, аварияларни тугатиш, филтрларни тозалаш, қудуқ тубидаги метал қолдиқларини парчалаш, фаввораларни ўчириш каби мақсадларда қўлланилади.
Торпедолаш мақсадида қудуқларда фугасли ва кумулятив  торпедолар ишлатилади.
Фугасли торпедалар ТШ ва ТШТ (жадвал 27.1) ларнинг ғилофлари юпқа қалинликдаги алюминийдан ишланган бўлиб, ичига бирнеча цилиндрик шашка кўринишида бўлган портлатиш моддалари жойлаштирилган. Бу портлатиш моддаси герметик қобиқда жойлашган портлатиш-патрони орқали портлатилади. Агарда юқорида келтирилган торпедаларда портлатиш моддаси қувур ичидаги суюқлик билан бевосита контактда бўлса, Ф-2, ФТ-60 торпедаларида портлатиш моддалари ҳам портлатиш воситалари каби гарметик корпуснинг ичида бўладилар.
Фугасли торпедолар ва уларнинг техник характеристикалари жадвал 27.1 келтирилган.

              Жадвал 27.1

Турлари
Максималл ташқи диаметри, мм
Заряд диаметри, мм
Заряд узунлиги, мм
Торпедонинг массаси, кг
ТШ-35
ТШ-50
ТШ-65
ТШТ-9¤ 22
ТШТ-25¤28
ТШТ-65¤70
Ф-2
ФТ-60
ТДШ-25
40
55
70
22
28
70
60
60
25
35
50
65
9
25
65
50
48
Дет.шнури
2020
1470
990
1200
700
500
1000
1000
Дет.шнури
2.9
4.5
5.2
0.12
0.55
2.6
2.7
2.2
Дет.шнури

Фугасли торпедолар қатламларни очиш ва уларда катта дарзликлар ҳосил қилиш учун ишлатиладилар. Қудуқ дебитини ошириш мақсадида торпедо зарядларининг массаларини оширадилар.
 Кумулятив торпедоларда йўналтирилган портлатиш мумкин. Бу торпедоларнинг турини ТКО ва қувурларни қирқадиган торпедоларни ТКГ деб белгилашади. Кумулятив торпедоларнинг тури ва техник кўрсаткичлари жадвал 27.2.

 Жадвал 27.2
Турлари
Ташқи диаметри, мм
Заряд  массаси, кг
Максим.температура
Максимал босим
ТКО-70
ТКО-120
ТКО120-600
ТКГ-45
ТКГ-55
ТКГ-85
ТКГ-110
ТКГ-135
72
120
120
45
55
85
110
135
0.9
2.7
2.7
0.033
0.052
0.195
0.275
0.355
150
120
120
150
150
100
100
100
0.5
0.35
0.6
0.5
0.5
0.5
0.5
0.5

Қудуқларда тоғ жинсларининг ўпирилиши натижасида бурғилаш қувурлари ушланиб (прихват) қолади. Шунингдек бурғилаш долотолари қудуқларда қолдириб кетилган металл предметлар туфайли қисилиб (заклинивание) қолиши мумкин. Бу ҳолларда бурғилаш қувурлари ва бурғилаш долотоларини бўшатиш керак бўлади.  Ушланиб қолинган жойлар аниқланиб, шу ерда кичкина зарядларни портлатиб, бурғи қувурлари бўшатилади. Лекин бу усулда бўшатишни иложи бўлмаса, қувурлар ушланган еридан юқори қисмини қирқиб олинади. Қувурларни қирқиш ҳам торпедолар ёрдамида амалга оширилади. Қудуқ тубида қолдирилган металл предметларни кумулятив перфораторлар ТКО билан тугатилади.
Мустаҳкамловчи қувурлар туширлган. қудуқларда маҳсулдор қатламларни очиш учун ТШ, Ф-2 торпедолари қўлланиши мумкин. Бу торпедоларда заряд оғирлиги 5-7 кг дан ошмаслиги керак. Торпеда камида 10 м.баландликдаги сув билан кўмилган бўлиши шарт. Бу торпедолар портлаганда мустаҳкамловчи қувурларда фонус (фонар) кўринишда шишиш (раздутие) ҳосил бўлади. Бу эса қувурларда вертикал синиқликлар келтириб чиқаради. Шундай қилиб қатлам ичидаги флюидга қудуқ томон йўл очилади. Қувурларнинг бутунлиги сақланади. Б у ишларни яхши натижа бериши учун қудуқ ортида мустаҳкам, катта зичликка эга тоғ жинслари ётиши керак.
Катта зарядга эга торпедолар билан қатламга таъсир этиб, унинг коллектор хусусиятини яхшилаш мумкин. Бунинг учун ишлатиладиган торпедонинг ташқи диаметри мустаҳкамловчи қувурнинг ички диаметридан камида 20 мм очиқ қудуқларда эса қудуқ диаметридан камида 50 мм кичкина бўлиши керак. Ишлар қуйидаги тартибда ўтказилади. 1.Қудуққа торпедо тшириладиган чуқурликка мост ўрнатилади. 2. Торпедони 4-6 суткадан кейин портлашга мўлжаллатиб (портлатгич соат механизми билан ишлайди) таёрланади. 3. Торпедони махсус симда қудуққа туширилади, сўнгра симдан торпедони узгич орқали узилади ва сим юқорига тортиб олинади. 4. Кейин юқориги мост ўрнатилади. Кейин содир бўлган портлашни сейсмоприемник орқали аниқланилади.
Нефт ва газ фаввораларини ўчириш учун зарядларни ёнғинга яқин жойда портлатиш керак. Зарядлар оғирлигини нефт ва газ дебитига қараб танланади. Агарда газ дебити 500 минг м3¤ сутка дан кам бўлса заряд оғирлигини 50-100 кг гача олиш мумкин. Агарда катта фаввора бўлса заряд оғирлиги 100-300 кг гача бўлиши мумкин. Зарядлар ёғоч яшикларга жойлаштирилади ва унинг иссиққа чидамли материал билан ўралади. Заряд атрофи ўралгандан сўнг, очиқ жойлари лой билан чапланади. Заряд портлаганда ёниб турган алангани икки қисмга бўлади ва шунинг учун қисқа вақтга ўт ўчирилган бўлади. Қайтадан аланга олмаслик учун теварак-атрофга сув сепилади.
Филтрларни тозалаш учун ТДШ торпедаси олинади. Шнурлар сони учтадан ошмаслиги керак.
Қатламларда синиқликлар ҳосил қилиш учун қатламга газсуюқлик аралашмаси катта босимда ҳайдалади. Бунинг учун порохли босим генераторлари ПГД ишлатилади. Ҳосил бўлган, кейин бир-бирлари бирикиб кетмайдиган, дарзликлар катталиги ва миқдори тоғ жинсларининг физик-механик хусусиятлари, ҳайдалаётган аралашманинг ҳажмига боғлиқ бўлади.
 Қудуқ деворларидан тоғ жинси намуналарини олиш.
Қудуқ керакли қатламлардан ўтгандан сўнг, улардан тоғ жинси намуналарини олиш, қатлам ичидаги флюид намунасини олиш мумкин. Бу ишлар қатлам литологиясини аниқлашда, қатламларнинг ичидаги флюид таркибини аниқлашда ишлатилиши мумкин. Тоғ жинси намуналарини қудуқ деворларидан олиш учун отувчи ёки пармаловчи грунтонослар ишлатилиши мумкин.
Отувчи грунтонос (расм 27.1) пўлат ғилоф (корпус)-1 ва  бирнечта боек (пўлат стакан)-2 ўрнатиш учун мўлжаланилган ствол-6, ҳамда порох-4 жойлаштириладиган жой уни камора деб аталади. Буерга электр воспламенител -3 ҳам жойлаштирилади. Боек (цилиндрик стаканлар) грунтонос корпуси билан пўлат сим орқали боғланган.  Грунтоноснинг ишлаш принципи худди ўқли перфораторларнинг ишлаш принципига ўхшайди, фақат ўқ ўрнида грунтоносларда боек (пўлат цилиндрик стакан) ўрнатилган.
                                    
 Расм 27.1
Ток манбаидан воспламенител-3 га ток юборсак, порох ёнади ва ҳосил бўлган газ босими боекни грунтосдан катта куч билан қудуқ девори томон итариб чиқаради. Боек катта тезликда тоғ жинслари қарига киради ва грунтоносни кўтарганда улар боек бирга бирга ер юзига кўтариладилар. Грунтоносларда 30 тагача стволлар бўлиши мумкин.
Кўп стволли МСГ-90М грунтоноси нефт ва газ қазилган қудуқларнинг диаметри 140 мм ва ундан ортиқ бўлганда қўлланиладилар. МСГ-90МТ грунтоноси эса катта чуқурликда, катта босим ва юқори температура шароитларида ишлатиладилар. ГСБ-112 ва ГСБ-80 грунтонослари юмшоқ тоғ жинси намуналарини олишга мўлжаллангандирлар.
Грунтонос олиб чиққан тоғ жинси намуналари лабораторияларга берилади ва уерда уларнинг физик хусусиятлари, ғоваклиги, нефтгазга тўйинганлиги, зичлиги, гиллийлиги ва ҳоказо хусусиятлари ўрганилади.

Тоғ жинси намуналарини пармаловчи грунтоносларда ҳам олиш мумкин.

катта ўқитувчи Абдулла Набихоновнинг "Қудуқларни геофизик усулларда ўрганиш" қўлланмасидан

26-маъруза. Қудуқларда отиш ва портлатиш ишларини олиб бориш. Портлатиш моддалари ва воситалари. Перфорация. Перфоратор турлари.

Қудуқларда отиш ишлари қуйидаги вазифаларни ечиш учун ишлатилади: 1) нефтли, газли ва сувли қатламларни очиш учун мустаҳкамловчи қувур ва унинг ортидаги цемент тошини перфорация (тешиш) қилиш; 2) қудуқларда бурғилаш қувурларини (зарурат бўлганида) кесиш ва уларни юқорига чиқариш; 3) қудуқ деворларидан тоғ жинси намуналарини олиш; 4) коллектор қатламларни синаш мақсадида уларнинг  ичидаги суюқлик ва газ намуналарини олиш.
Портлатиш ишлари қудуқларда қуйидаги вазифаларни ечиш мақсадида қўлланилади: 1) эксплуатацион қудуқларда қатламнинг маҳсулдорлигини ошириш, сув ҳайдовчи қудуқларда қатламнинг қабул қилиш қобилиятини ошириш; 2) қатламларни бир-биридан ажратиш; 3) филтрларни тозалаш; 4) бурғилаш қувурларини, авария бўлганида, бўшатиш ва уларни қудуқдан чиқариб олиш; 5) бурғилаш давомида бурғилаш эритмасининг ютилишини олдини олиш; 6) нефт ва газ фаввораларини ўчириш.
Қудуқларда бу ишларни амалга ошириш мақсадида портлатиш материаллари (ПМ) ишлатилади. Портлатиш материаллари ПМ га портлатиш моддалари (ПМо) ва портлатиш воситалари (ПВ) киради.
Пмо-кимёвий бирикма ёки аралашма бўлиб, четдан бўладиган таъсир остида ўта тез ва ўз-ўзидан тарқалувчи кимёвий жараёнким, бу туфайли иссиқлик,  ҳамда юқори температурали газлар ажралади. Булар ўз навбатида бузиш ва силжитиш ишларини олиб боради.
Пмо лар ўз таъсирлари бўйича: 1) бризантли (бўлувчи, чақувчи); 2) қўзғотувчи; 3) отувчи (порохлар) гуруҳларга бўлинадилар.
ПВ-асосий портлатиш моддаларида портлашни қўзғотиш учун ишлатиладилар. Буларга олов ўтказувчи (бикфорд) шнур, капсул-детонатор, электр запал, электр портлатгич, портлатиш патрони. детанацияловчи шнур ва ҳоказолар киради.

Қудуқларни перфорация қилиш
Қудуқлар қазиб бўлинганларидан сўнг уларга мустаҳкамловчи қувурлар туширилади ва қудуқ девори билан улар оралиғига цемент қоришмаси қуйилади. Қатламларни синаш ва уларни эксплуатация қилиш мақсадида перфорация ўтказилади.
Перфораторлар икки турли бўладилар: ўқли ва кумулятив.
Ўқли перфораторлар ўқ отувчи қуроллар принципида ишлайдилар. Перфоратор корпусида бирнеча горизонтал ёки эгри чизиқли стволлар бўлиб, уларнинг ичига порох ва пўлат ўқ жойлаштирилган бўлади. Электр аланга олдирувчи ствол ичидаги порохларни ёндиради. Порох ёниши натижасида катта босим ҳосил бўлади ва бу босим пўлат ўқнинг катта тезликда перфоратордан отилиб чиқаради. Унинг тезлиги мустаҳкамловчи қувурларни, ортидаги цемент тошини ўтиб, қатлам ичидаги нефт, газ, сувларга қудуққа чиқиш йўлини очиб бериш даражасида бўлади.

        Ўқли перфораторлар селектив ва бирданига отадиган турларга бўлинадилар. Селектив перфораторлар кичкина қалинликдаги қатламларни очиш учун ишлатиладилар. Перфораторлар бирнечта секциядан (қисмдан) иборат бўлиб, ўқлар бирданига эмас, қудуқларнинг ҳархил чуқурликларида, юқоридан берилган кўрсатмага биноан отадилар. Буларнинг турлари ССП-108, ССП-88 ва бошқалар. Сонлар перфораторнинг ташқи диаметрини кўрсатади.
Бирданига отадиган перфораторлар ППЗ-98, ППЗ-80, ППЗ-65 ва ҳоказолар бир-бирларидан диаметрларининг турличалиги билан фарқланадилар. Мустаҳкамловчи қувурларни узилишидан сақлаш мақсадида перфоратор ўқлари бир-бирларига ҳархил бурчакда жойлашганлар. Перфоратор ўқларни бир пайтда отади.
Ўқли перфоратор туркумига Коладяжний томонидан таклиф этилган торпеда-перфораторини ТПК-22 ни ҳам киритиш мумкин. Бу перфоратордан отилган ўқ қатлам ичига киргандан кейин, қўшимча портлатиш моддалари борлигиги туфайли, қатлам ичида портлайди ва коллекторларда қўшимча дарзликлар ҳосил қилиб коллекторлик хусусиятларини яхшилайди. Ўқли перфораторларнинг турлари ва техник характеристикалари жадвал 26.1 да келтирилган.
Перфоратор АРВ-130 қудуқларда учрайдиган тошларни парчалаш учун ишлатилади. Буларда катта габаритли ўқлардан фойдаланилади. Одатда бу турдаги перфораторлар тилла конларини очиш учун қазилаётган қудуқларда ишлатилади.
Вертикал-эгричизиқ стволли перфораторлар ПВН-90,
ПВН-90Т, ПВТ-73 да ўқларнинг отилиш тезлиги анча оширилган (ствол ичидаги ўқларнинг ҳаракат масофаси оддий перфораторларникига қараганда катта).
ПВН-100Р қатламга радиоактив изотопли репер-ўқ ўрнатиш учун ишлатилади. Жадвал 26.1 да ўқли перфораторларнинг турлари ва техник характеристикалари келтирилган.
 Жадвал 26.1
Перфоратор тури
Ташқи диаметри,
мм да
Заряд массаси, г
Максим.
перфорац.
зичличи
теш¤ м.
Очилган тешикнинг узунлиги мм. да
Очилган тешикнинг диаметри мм.да
ПВН-90
ПВН-90Т
ПВТ-73
ПВК-70
ПВН-100Р
АРВ-130
ПБ2-100
ПБ2-85
ТПК-22
90
90
73
70
100
130
100
85
100
45
45
-
-
79-90
-
5
4
27
4
4
2
0.9-1.2
4
7
18
18
6
350
350
350
350
360
360
145
110
160
20
20
20
20
30
-
12.7
12.7
22

Кумулятив перфораторлар кенг тарқалган перфораторлар  бўлиб, уларда кумулятив зарядлар қўлланилади (расм 26.1) Кумулятив заряди корпус-1, портлатиш моддаси-2, металл воронка-3, детонатор-4 ва тўсқ-5(расм 26.1.а) иборатдир.
Расм 26.1
Парчаловчи (бризант) портлатиш моддаси сифатида кумулятив зарядларда флегматик гексоген ишлатилади. Портлатиш юзага келганда металл воронка қаттиқ сиқилади ва унда катта босим ва иссиқлик ҳосил бўлади. Босим ва иссиқлик таъсирида металл суюқликка айланади ва заряд ўқи бўйлаб 6-8 км¤ с тезликда учраган тўсиқлар (қувур, цемент тоши) ни кесиб ўтади
Бу суюқликларнинг тўсиқларда ҳосил қилган босими 300000 кг¤ см2 ни ташкил этади. Шунинг учун бу суюқликлар тўсиқларни ўтиб, тоғ жинсларига кирадилар ва қатлам билан қудуқни боғловчи каттагина узунликдаги каналларни ҳосил қиладилар. Суюқлик оқимини пайдо бўлиши учун металл воронка олдида, озгина жой суюқлик ёки қаттиқ жисмлардан холос бўлиши керак.
Кумулятив перфораторлар зарядларни герметиклаш (ичига ҳаво кирмайдиган қилиб ёпиш) бўйича -корпусли ва корпуссиз бўладилар.
Корпусли кумулятив перфораторларда зарядлар гуруҳи, детонация шнури, портлатадиган патрон битта корпус ичига герметик жойлаштирилган бўлади
Корпусли перфораторлар ўз навбатларида бир марта ишлатиладиган ва кўп марта ишлатилган турларга бўлинадилар.
Кўп марта ишлатиладиган корпусли перфораторларнинг ғилофи ўта мустаҳкам хромникелмолибден аралашмали пўлатдан бўлиб, 10дан 50 мартагача ишлатиш имконини беради. Кумулятив зарядлар перфоратор ўқига перпендикуляр жойлаштирилади.Заряд ўқлари орасидаги масофа 50-80 мм. олинган, бу эса битта заряд портлаши иккинчи зарядни детонация билан портлатиб юбормайди. Мустаҳкамловчи қувурларда дарзликлар ҳосил қилмаслик, уларни узиб олмаслик мақсадида, заряд ўқлари бир-бирларидан 90-120° бурчакка силжитилган. Заряд гуруҳлари детонация шнури воситасида бир пайтда портлатиладилар
Жадвал 26.2 да кумулятив перфоратор турлари ва уларнинг техник характеристикалари келтирилган.
 Жадвал 26.2
Перфоратор тури
Ташқи диаметри,
мм да
Заряд массаси, г
Максим.
перфорац.
зичличи
теш¤ м.
Очилган тешикнинг узунлиги мм. да
Очилган тешикнинг диаметри мм.да
ПК-105ДУ
ПК-95Н
ПК-85ДУ
ПК-65ДУ
ПКО-89
ПКОТ-89
ПКО-73
ПКОТ-73
ПНК-89
ПНКТ-89
ПНКТ-73
ПКС-105Т
ПКС-80Т
ПКС-65
КПРУ-65
ПР-54
105
95
85
65
89
89
73
73
89
89
73
105
80
65
65
54

21.5
17.5
12.5
7.2
50
50
28
28
50
50
28
50
21.5
19.5
30
15
12
12
13
12
6
6
10
10
6
6
10
6
6
6
8
10
190
300
130
75
330
330
190
190
330
330
190
350
200
180
250
200
10
12
8.5
5.5
14
14
13
13
14
14
13
14
10
9.5
12
12
     
Жадвал 26.2 да келтирилган перфораторларнинг ПК  турлари куп марта ишлатиладиган пефоратур турларига киради ва уларнинг белгилашдаги сонлар перфораторнинг ташқи диаметрини кўрсатади.
Корпусли бир марта ишлатиладиган кумулятив перфораторларнинг ғилофи пластик материаллар алюминий бирикмалари, латунь, мўрт материаллар-чўян, пластмасса ва ҳоказолардан ясалади. Агарда ғилоф пластик материаллардан ясалган бўлса, корпусли перфораторлар отиб бўлганидан сўнг юқорига кўтарилиб олинадилар. Агарда мўрт материаллардан ясалган бўлсалар, перфоратор корпуси бутунлай парчаланиб қудуқда қолиб кетади. Зарядлар перфоратор ўқига перпендикуляр ва бурчак остида жойлашиши мумкин. Бурчак остида жойлашган зарядлар юпқа қалинликдаги қатламларни очиш учун ишлатилади.
Бир марта ишлатиладиган корпусли перфораторнинг қуввати кўп марта ишлатиладиган пефораторнинг қувватидан анча каттадир. Уларнинг авзалликлари яна оғир бурғи қоришмаларида перфораторларни қудуқларда ушланиб қолиш эҳтимоллари кўп бўлади ва шунинг учун бир марта ишлатиладиган перфораторларни қудуқда қолдириш ҳам мумкин.
Корпуссиз перфораторлар қисман ва тўлиқ парчаланадиган, ҳамда очиладиган турларга бўлинадилар.
Корпуссиз қисман парчаланадиган кумулятив перфораторларда ҳарбир заряд индивидуал герметик қобиққа ўралган бўлади. Зарядлар лента, каркасларга биркитилади. Буларнинг авзаллиги бир пайтда 30 м. гача бўлган қудуқ оралиғида отиш мумкин. Булар турига жадвалда кўрсатилган ПКС туркумидаги перфораторлар киради.
Тўлиқ парчаланадиган перфораторларда зарядлар чўян, пластмасса қобиқларга ўралган бўлади. Бу турдаги перфораторларга КПР-65, КПР-85 туридаги перфораторлар киради.
Учинчи тур перфораторлари 2.5 дюйм диаметри насос-компресс қувурларидан туширилиб, сўнгра очиладилар ва 5-6 дюйм диаметрли қувурларни перфорация қилишда қўлланиладилар. Бу туркум перфораторларга ПКР-65 перфоратори киради. 
Умуман олганда кумулятив перфораторлар ўқли перфораторлардан афзалдирлар. Қайси перфораторни ишлатманг, мустаҳкамловчи қувурларда дарзлик ҳосил қилмаслик керак. Бунда цементланганлик сифати юқори бўлиши керак. Цемент тоши йўқ ёки сифатсиз оралиқларда қувурга перфорация жуда катта зарар етказиши мумкин.


катта ўқитувчи Абдулла Набихоновнинг "Қудуқларни геофизик усулларда ўрганиш" қўлланмасидан