четверг, 27 августа 2015 г.

Map Info да кузатув харитаси (обзорная карта яратиш)

Геология ва геофизика соҳасида обзорная карта тушунчаси бор, обзорка ҳам дейишади.
Обзорка нима ўзи? Бирор бир ҳудуднинг чегараси (контури), энг асосий йўл линиялари ва айрим объектлар туширилган харита обзорная карта дейилади. Обзорная картани биз кузатув харитаси, деб атасак, русча ўйлаб, русча ёзадиган ўзбек ҳамкасбларимиз томорқамизга тош отишмас.
Кузатув харитасида ортиқча объект ва шартли белгилар бўлмайди, геофизикада бирор структурани умумий миқёсда кўриш, кузатиш учун бу харита тузилади.
Фарғона водийсининг кузатув харитаси
Бундай харитани тайёрлашда, одатда, нурли стол – светостолга маъмурий-сиёсий харитани қўйиб, устида оқ ватман қоғозга зарур линияларни чизиб олишган. Калька усулида копировка деса ҳам бўлади.
Ҳозирга келиб бу ишларни программада бажариш мумкин. Мапинфо программаси айнан шу ишларни тез, қулай ва аниқ бажариш имконини беради. Қоғоздан фарқли ҳолда, Мапинфода яратилган кузатув харитаси автоматик равишда координаталари ва масштабига эга бўлади.
Ишга киришамиз. Аввалги дарсимизда Мапинфода харитани масштаблаштиришни айтиб ўтган эдик. Ўша масштаблаштирилган харитани очамиз.




   Сичқоннинг ўнг тугмасини босиб “Управление слоями” (қатламлар устида амаллар) дарчасини очамиз. 

“Косметический слой” қатламига тегишли қаламча расми турган “изменяемый” (ўзгартирса бўладиган) тўртбурчакчага галочка қўйсак, косметик слойга тегишли бўлган панели активлашади. Айтганча, бу панелнинг номи “пенал” деб аталади.

  Пеналдан “полилиния”ни танлаймиз ва аввало республика чегарасини чизамиз. Бу иш худди калька қоғозга расм бостиришга ўхшайди. Шунингдек, вилоят марказлари ва катта шаҳарларни ҳам доирачалар билан белгилаб қўйишимиз мумкин. Чизиб бўлгач, “Управления слоями” дарчасидан маъмурий-сиёсий хариталарни кўринмас қилиб қўйсак, қуйидаги тасвир пайдо бўлади.



Бу чизмани сақлаш учун менюдан “Карта” – “Сохранит косметику” кириб файлга ном берамиз. “Vodiy chegara”  файли яратилди, у ўз навбатида алоҳида қатлам бўлиб харитада жойлашди.
Маълумки, харитада турлича кўринишдаги линиялар бўлади, масалан республика чегараси линияси, вилоят чегараси линияси, электр линиялари, темир йўл ва автойўллар бир биридан фарқланади. Мапинфо бизга ўнлаб линиялар турларини тақдим қилади.
Расмдаги йўналиш бўйича очиб, “Vodiy chegara”  қатлами линиясини истаганимиздай ўзгартиришимиз мумкин. Шунингдек, ранг, линия қалинлиги, ҳарфлар ўлчами ва шрифт бўйича ҳар хил вариантлар бор.



Худди юқоридагидай иш бажариб Фарғона водийсига темир йўл ўтказамиз ва Сирдарё тасвирини туширамиз.



Бу ерда тоифасига кўра чизилган қатламни алоҳида файл кўринишида сақлаш муҳимдир. Масалан темирйўл, сув йўллари, маъмурий-сиёсий чегаралар бир биридан алоҳида қатламларда бўлиши керак, чунки улар устида амал бажариш, ўзгартириш имконияти сақланиб қолади.



Хўш, бу электрон хаританинг афзаллиги нима? Гап шундаки, бунда исталган нуқтанинг координатасини олиш, шунингдек, маълум координата асосида объектни жойлаштириш ва зарур пайтда керакли масштабда қоғозга нашр қилиш осондир.

Шукуржон Исломов, етакчи геофизик

пятница, 26 июня 2015 г.

Ер юзасида 3D сейморазведка ишларини режалаштириш ва дастлабки муҳокамаси

Маъмурий ишлар.
Нефть компаниясининг раҳбарияти 3-Д съёмкасини лойиҳалаштириш ва тасдиқдан ўтказиш учун  сейсморазведка маълумотларини регистрация қилиш, унга ишлов бериш ва интерпретация қилиш  тартиби билан таниш бўлиши лозимдир. Агар компания раҳбарияти 3-Д сейсмик ишларини ўтказишнинг мураккабликларига аввал  дуч келмаган бўлса, 3-Д ни  қўллашдан олдин  юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни техник таркиб кўра билиши керак. Ишнинг муайян босқичини ҳал қилиш учун олдиндан  мулоҳаза ва фаразларга таяниб иш юритилади.  Эсда тутиш керакки, 3-Д ўтказганда бугун йўл қўйилган хато, эртага такрорланмаслиги учун тажриба жуда муҳимдир. Лойиҳани мукаммаллаштириш, информация йиғиш ва параметрларига ишлов бериш – бу иш сифатли чиқишига замин яратади. Лойиҳада зарур параметрлар ўз ўрнида тўғри ишлатилмас экан натижа кутилганидек чиқмайди. Геофизикларнинг буюртмачиси битта ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Маълумотни регистрация ва интерпретация қилиб бўлиб, сўнг бир гуруҳ мутахассисларга узатилади. Интерпретациянинг давомини улар бажаришади (1.1- расм). Бундан ташқари информациянинг ўз қиймати бор, чунки унга маблағ сарфланган.
1.1-расм. Разведка ва эксплуатация ишларини ўтказишда геофизикнинг иш жамоасида ўз ўрни бор
  Ҳамкорларни режалаштирилган операциялар ҳақида аввалдан хабардор қилиб қўйиш керакдир, токи улар молиявий масалалар ва кадрлар масалаларини илгарироқ ҳал қилиб олишади. Бу 3-Д съёмкаси учун участка танлаш, лойиҳани режалаштириш ва бошқа ишларни ҳал этишга имкон беради. Рухсат олинса ишнинг дастлабки босқичидан бошлайвериш имкони яратилади. Ишга бундай ёндашув ўзаро яхши ҳамкорликка йўл очади. Баъзида дала маълумотларига ишлов берувчи компания билан, катта ҳажмдаги сейсмик ишларни юритувчи компаниялар бошқа-бошқа бўлишади. Шу компаниялар ўртасида маълумот алмашиниб турилиши 3-Д лойиҳасининг техник вазифаси ва информация регистрация қилиш сифатли бажарилишини таъминлайди.
Қўйилган масалалар
Ишнинг бошида компания 3-Д съёмкасини регистрация ишларида ўз олдига аниқ вазифани қўйиб олиши керак (1.2 расмда айрим вариантлар келтирилган). Ишни режалаштириш жараёнида буни эсда тутиш лозим. Ҳар қандай сейсморазведка иши режалаштириб, регистрация қилиб, ишлов  бериб ва интерпретация қилиниб тайёр материал олингандан сўнг бажарилган ишларга баҳо берилади, яъни афзалликлари ва камчиликлари аён бўлади.
1.2-расм. 3-Д сейсморазведкасининг вазифалари.
1.2-расмда кўпчиликка маълум сейсморазведка ишлари тақсимоти кўрсатилган. Масалан резервуарни мониторинг қилиш тизими йирик конлар учун тўғри келадиган усулдир. Бир коннинг ўзида маълум вақтдан сўнг иккинчи марта 3-Д  ўтказиб кўриб заҳира тугаётганини ва сув босаётганини аниқласа бўлади. Бу съёмка усули 4-Д ёки 'time-lapse' (вақтлар фарқи)  деб ҳам аталади. Йирик конларни ўрганишда бу усул жуда қўл келади.
Соҳанинг ривожланиш йўналиши
Ҳозирги даврда кичик компаниялар ҳам катта компаниялар сингари замонавий технологиялардан фойдаланиб иш маҳсулдорлигини оширмоқда. Бу асосан энергетика соҳасида кўзга ташланиб, 3-Д сейсмик технологияси бунга яққол мисол бўлади. 3-Д технологиясидан фойдаланиб бутунжаҳон нефть компанияларининг фойдали иш коэффициентлари ошди. Йирик компаниялардан бири 1991 йилда 2-Д усулида иш юритиб 13 фоиз маҳсулдорликка эришган бўлса, 1996 йилда 3-Д билан ишлаб 44 фоизга чиқарганлиги дунё тажрибасидан маълумдир (Ayler, 1997). 2-Д усулининг ўзи билан ишлаганда самарадорлик ўзгармади, 3-Д технологиясини қўллаганда эса самарадорлик ва сифат ошиши кузатилди. 
Кичик мустақил компаниялар бирор бир конда 3-Д ишлари олиб боришга талабгор бўладилар. Йирик компаниялар эса бир неча ўн ёки юз кв. км га чўзилган катта май-донларда иш олиб боришади. Бундай съёмкалардан кўзланган мақсад разведкадир. Катта ҳажмдаги 3-Д сейсморазведка ишларини нафақат сувда (анча илгари бошланган), балки қуруқликда ҳам ўтказишга пудратчи билан шартнома тузиш муҳим тенденция саналади.  



1.3-расм. 3-Д сейсмик технологиясини Шимолий Америкада қўллаш. (Коеn, 1995 по А. Cranberg, Aspect Management Corp.).




Кузатишлар Канада ва АҚШ нинг ишлаб бўладиган ҳудуди 2007 йилда 3-Д билан қоплаб бўлинишини кўрсатди (1.3-расм) (китоб эски – Ш.И.). Бу ҳали ўртача ҳисоб-китоб, кўплаб участкалар эса 3-Д билан қайта-қайта ўрганилгандир (4-Д усули назарда тутилмаяпти). Регистрация қилишнинг нархи арзон ва каналларнинг ўтказувчанлик қобилияти юқорилиги 3-Д нинг 2-Д дан афзаллигини кўрсатади.
Кўплаб етакчи нефт компаниялари ўзининг 3-Д ишлари лойиҳачиси, сейсмик материалга ишлов берувчи ва жойнинг ўзида интерпретация қилувчи мутахассисларига эга. Кичик ва ўртача нефт компаниялари эса четдан маслаҳатчи олишларига тўғри келиши мумкин. 3-Д сейсморазведкаси билан мунтазам шуғулланиш мутахассисни профессионал даражага айлантиради.
Молиявий масалалар
3-Д съёмкасининг ҳаражатларини ҳисоб-китоб қилишда молиявий омиллар муҳим роль ўйнайди. Разведка ишлари лойиҳасини тузувчи гуруҳ қудуқларнинг геологик маълумотлари билан асосланиб зич қопланган геофизик профиллар маълумотлари беҳуда қазилган қудуқларни камайтириб, иқтисодий фойда келтиришига раҳбариятни ишонтириши керак.  Илгари бирор бир истиқболли майдонда 3-Д ишларини ўтказиш учун камида битта излов қудуғи қазилиши лозим эди, шунда раҳбарият келгусидаги ишларга маблағ ажратарди. Яқинда эса 3-Д технологиясини ҳаттоки разведка учун ҳам қўллаш одат тусига кирди. Узоқ йилларга чўзиладиган 2-Д лойиҳаларининг харажатлари 3-Д нинг харажатига тенглашиб қолиши мумкин. Бундан ташқари турлича йилларга тегишли 2-Д маълумоти регистрацияси ва интерпретацияси айрим ноаниқликларни туғдириши муқаррардир. Бинобарин, 3-Д маълумоти таннархи жиҳатдан ўзини оқлайди, сейсмик маълумотнинг интерпретацияси аниқлиги кафолатланади.
Режалаштиришнинг дастлабки босқичида бюджетнинг ҳисобини олиш зарур, акс ҳолда лойиҳа унга мос келмай қолиши мумкин. Молия сметаси паст нархда бўлса, бу 3-Д лойиҳасида ўз аксини топади ва раҳбарият кутган натижани бермайди. Иккинчи томондан, молия сметаси нархларининг юқорилиги эса майдонда керагидан ортиқ иш режалаштирилганини ё бирор техник талабни кўрсатади. Бюджетни ким назорат қилиши; аввалдан кўзда тутилмаган вазиятларни ҳал этиш (асосан чиқимнинг ортиб кетиши); режалаштириш ишлари бўйича қўмита кенгаши қай тарзда бориши (белгиланган график бўйичами ёки мунтазам эмасми), иш графиги қанақа бажарилиши – булар жуда муҳимдир.
Раҳбарият ҳар қандай разведка ишини тўғри иқтисодий баҳоламоғи керак, ўз потенциали ва иш кўламини чамалаб, шу орқали 3-Д съёмка харажатлари ўзини оқлашига эришилади. Фақат биттагина қудуқ бўлса, шунга 3-Д съёмка ўтказишни асослаб бериш қийин. Шунга қарамай, 3-Д ишлари ўтказиш фойдасиз қудуқларнинг олдини олиши турган гап. Айнан шу ҳолатда разведка қудуқлари ўзини оқлайди. Конда 3-Д съёмкасидан сўнг разведка қудуқлари ўз натижасини беради. Шу орқали катта маблағни тежаб қолинади. 
 Кўп сонли иш участкалари бўлган лойиҳада, агар унда камхаражат ва чуқур бўлмаган қудуқлар қазилган бўлса ҳам, 3-Д ўтказиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди. Режа бўйича горизонтал бурғилашда сейсмик маълумот ўта аниқ бўлиши талаб этилади. Масалан, изланган горизонт унча қалин бўлмаса, бурғиловчи-инженерлар долотони коллекторга қўйишлари учун уччала ўлчам бўйича аниқ силжишларига тўғри келади. Ҳатто 3-Д ўтказиб (масалан 1:5) ва 3-Д ўтказмай (масалан 1:6)  қазилган қудуқлар харажатларида фарқ сезилади.(1.4-расм) 
           
1.4-расм. Қудуқ ва 3-Д съёмкасига
сарфланган харажатни таққослаш
  3-Д ўтказилиб ва ўтказмасдан қазилган қудуқлар орасидаги фарқ
6 х $500К = $ 3, 000,000 3-Д ўтказилмаган
5 х $ 500К = $2,500, 000 3-Д ўтказилган
               Фарқ = $ 500,000
             Бу шуни кўрсатадики, инвестор $500000 ни 3-Д ўтказишга сарфласа арзийди. Кўриб чиқилган ҳолатда бу маблағ билан 10 кв мил майдонда 3-Д ўтказса бўлади. 

Andreas Cordsen, Mike Galbraith, ва John Peirce ларнинг “Planning Land 3-D Seismic Surveys” қўлланмасидан Ш. Исломов таржимаси 

понедельник, 25 мая 2015 г.

Косичка тарқатиш усули

Косичка (сейсмоприемниклар шодаси)

   Сейсморазведка ишлари ўтказишда косичкани сейсмоприёмниклар  шодаси қадалган кабел) тўғри тарқатиш сейсмик тўлқин қабул қилиниши самарадорлигини оширади. Маълумки, иш лойиҳасига кўра профил турлича паст-баландликлардан ўтқазилиши мумкин. Косичкани қуйида схемадаги тавсияларга кўра тарқатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
Принтердан чиқариб профил ишбошиларига тарқатинг

воскресенье, 8 марта 2015 г.

Супервайзер тушунчаси


Супервайзер инглизча (supervise-кузатув, назорат) сўз бўлиб, “кузатувчи”, “назоратчи” маъноларини билдиради. Бизнес, таълим ва бошқа соҳаларда мавжуд маъмурий лавозимдир. Асосан, ишлаб чиқарувчи персонал фаолиятини назорат қилиш супервайзер функциясидир. Шунингдек, супервайзер ходимларга иш юзасидан йўл-йўриқ ва буйруқ бера олади. Ишнинг самараси ва ходимлар учун масъулдир. 
Одатда, ишчи ва ходимларни ишга қабул қилиш ва бўшатиш, бюджет учун жавобгарлик супервайзер вазифаси доирасига кирмайди.

Супервайзер Ричард Ли Киркпатрик (АҚШ) Ўзбекгеофизика-KOGAS лойиҳасида. Қўнғирот.


Супервайзер Борис Иванович Яненко (Украина) Ўзбекгеофизика-KNOC лойиҳасида. Андижон





среда, 18 февраля 2015 г.

Жаҳондаги 10 та энг йирик нефть кони

Бирор бир давлатда йирик нефть конларининг мавжудлиги унинг энергетик салоҳиятини ифодалайди. Ҳажми  бўйича нефть конлари 5 турга бўлинади:

1.     Майда нефть конлари (10 млн тонначага)
2.     Ўртача нефть конлари (10-100 млн тонна)
3.     Йирик нефть конлари (100-1000 млн тонна)
4.     Ўта йирик нефть конлари (1-5 млрд тонна)
5.     Супергигант нефть конлари (5 млрд тоннадан ошиқ)

Қуйида жаҳондаги 10 та энг йирик нефть конларини келтирамиз.

  1. Чиконтепек нефть кони.
Мексика.
Заҳираси 22.1 млрд тонна.
1926 йилда очилган. Мексиканинг шарқий қирғоғида жойлашган.
Оператор: Pemex

2. Ал-Гавар нефть кони.

Саудия Арабистони.
Заҳираси 20 млрд тонна.
1948 йилда очилган. Форс қўлтиғида жойлашган.
Оператор: Saudi Aramco.

  1. Катта Бурган нефть кони.
Қувайт.
Заҳираси 13 млрд тонна.
1946 йилда очилган. Форс қўлтиғида жойлашган.
Оператор: Kuwait Petroleum Corp

  1. Кариока Сугар Лоаф нефть кони.
Бразилия.
Заҳираси 11 млрд тонна.
2008 йилда очилган. Атлантика океанида жойлашган.
Оператор: Petrobras.

5. Сафания Хафжи нефть кони.

Қувайт, Саудия Арабистони.
Заҳираси 10.35 млрд тонна.
1951 йилда очилган. Форс қўлтиғида жойлашган.
Операторлар: Kuwait Petroleum Corp, Saudi Aramco

  1. Шельф Боливар нефть кони.
Венесуэла.
Заҳираси 8.3 млрд тонна.
1917 йилда очилган. Маракайбо нефть-газ ҳавзасида жойлашган.
Оператор: Petroleos de Venesuela.

  1. Юқори Зақум нефть кони.
Бирлашган Араб Амирликлари.
Заҳираси 8.2 млрд тонна.
1969 йилда очилган. Форс қўлтиғида жойлашган.
Операторлар: ADNOC, ExxonMobil, Japan Oil Development Co.

  1. Самотлор нефть кони.
Россия.
Заҳираси 7.1 млрд тонна.
1965 йилда очилган. Ғарбий Сибирда жойлашган.
Оператор: ТНК-ВР

  1. Шимолий/Жанубий Парс нефть кони.
Қатар, Эрон.
Заҳираси 7 млрд тонна.
1991 йилда очилган. Форс қўлтиғида жойлашган.
Операторлар: Qatar Gaz, Petropars

  1. Кашаган нефть кони.
Қозоғистон.
Заҳираси 6.4 млрд тонна.
2000 йилда очилган. Каспий денгизида жойлашган.
Операторлар: ENI, КазМунайГаз, Chevron, Total, Shell

Википедия ва http://dekatop.com/ сайти маълумотлари асосида тайёрланди. 


среда, 4 февраля 2015 г.

Геофизикада қўлланадиган программалар каталоги

 Ахборот технологияларининг ривожланиши соҳамиз мутахассисларига кўплаб имкониятларни тақдим қилди. Ишлаб чиқариш соҳаси учун тузилган махсус программалар геофизикларга ишни аниқ, тез, сифатли, унумли бажаришда қўл келмоқда. Қисқа қилиб айтганда, ўз касбига доир электрон программани имкон қадар пухта билиш ҳар бир мутахассис учун шартдир.
  Муҳтарам ўқувчи. Биз қуйида соҳамизда қўлланиладиган электрон программалар рўйхатини унинг қисқача тавсифи билан бирга туздик. Бу рўйхат мукаммал эмас, янги программалар қўшиб тўлдириб борамиз. Рўйхатда йўқ программаларни билсангиз, блогимизда изоҳ сифатида қолдиринг.

Программа номи
Қисқача тавсиф ва қўлланилиши
Ҳажми
1
Mesa
 2Д ва 3Д сейсморазведка ишларини лойиҳалаштириш ва майдон бўйича карралилик (кратность) ни таҳлил қилиш учун қўлланилади.
10-30 мб
2
Map Info
Кўп функцияли геоинформацион система. Космик хариталар визуализацияси, турли объектлар устида амаллар, геофизик-қидирув ишларини лойиҳалаштириш ва режалаштиришда фойдаланилади.
200-1500 мб
3
Geoland
Mesa нинг французча муқобили. CGG маҳсулоти.  Linux тизимида ишлайди. Функциялари кўп.
-
4
Geocluster
Сейсморазведка маълумотларига ишлов бериш учун қўлланиладиган программалар ичида энг кучлиси. CGG маҳсулоти. Linux тизимида ишлайди. 
-
5
Petrel
2Д, 3Д ва 4Д сейсморазведка маълумотлари асосида сейсмогеологик моделлаштириш ишлари бажарилади. Горизонтлар ва қатлам синиқлари(разлом) ни интерпретация қилиш, синтетик сейсмограммалар яратиш, қудуқ лойиҳаси учун зарур барча информацияларни жамлаш мумкин.
175-1500 мб
6
SPW (Seimic
Processing
Workshop)
Сейсморазведка маълумотларига ишлов бериш учун қўлланилади. Дастлаб Macintosh платформаси учун ишлаб чиқарилган, ҳозирда Windows муҳитида ҳам ишлайди. Иловалари: SPW Tape Utility, SeisViewer, FlowChart, Vector Calculator ва Executor, бир-биридан мустақил ҳолда ишлайверади.
40-50 мб
7
Pikeza
Дала сейсморазведка ишларини лойиҳалаш ва назорат қилиш учун Россия программистлари тузган. Mesa нинг русча муқобили.
20 мб
8
Vista
Сейсморазведка маълумотларига ишлов бериш учун қўлланилади. GEDCO корпорацияси (Канада) маҳсулоти. Windows ва Linux тизимларида ишлайди.
150-500 мб
9
ProMAX
Сейсморазведка маълумотларига ишлов бериш учун мўлжалланган кенг тарқалган программалардан.

10
RadExPro
Сейсморазведка маълумотларига ишлов бериш учун мўлжалланган. Рус программистлари ишлаб чиққан.
90 мб
11
Petromod 1D
Сейсмостратиграфик ва геологик моделлаштириш ишларини бажарилади. Petrel ва Kingdom га нисбатан енгил программа.
32 мб
12
Surfer
Уч ўлчамли хариталар, изолиниялар, сиртларни таҳлил қилиш ва моделлаштириш учун кўплаб функциялари мавжуд. Golden Software маҳсулоти.
20-30 мб
13
Focus
Сейсморазведка маълумотларига ишлов бериш учун мўлжалланган кенг тарқалган программалардан.

14
Kingdom
Сейсморазведка маълумотлари асосида сейсмогеологик моделлаштириш ишлари бажарилади. Горизонтлар ва қатлам синиқлари(разлом) ни интерпретация қилиш, қудуқ лойиҳаси учун зарур барча информацияларни жам лаш мумкин.

15
SeisView ёки
 SeiSee
Segy форматдаги сейсмик файлларни кўриш учун мўлжалланган. Масштабни ўзгартириш, кучайтириш (усиление), фильтр қўллаш, сарлавҳаларини кўриш (заголовок) ва бошқа функциялари бор. Рус программистлари тузган.
6 мб
16
Segyview
Segy форматдаги кичикроқ ҳажмли сейсмик файлларни кўради. Функциялари кам.
0.16 мб
17
ArcGIS
Геоинформацион системалар орасида жуда кенг тарқалган программа. Хариталар яратиш ва географик маълумотни компиляция қилиш сингари кўп функциялари мавжуд.

18
RockWork
XYZ электрон жадваллар асосида турлича (изолинияли, уч ўлчамли ва бошқа) хариталар яратиш, 3D стратиграфик диаграммалар тузиш, кесимлар чизиш мумкин.
15 мб
19
Tesseral 2-D
2D геофизик ишлов бериш ва интерпретацияси учун қўлланилади. Тўлқин асосида кесимлар тузилади. Шунингдек тиббиёт ва инженерлик сейсморазведкасида ҳам ишлатилиши мумкин.
7-10 мб
20
RWM
Синган тўлқинлар усулида (МПВ-LVL) сейсмик файлга ишлов бериб, юзаки қатлам чуқурлиги ва ундаги тўлқин тезлиги, статик тузатишлар қийматини аниқлайди. Татаристон программистлари тузган.
2 мб
21
APS Viewer
VE432 сейсмовибраторларидан регистрация қилинган APS файлларни назорат ва таҳлил қилувчи кичик программа (APS файл сейсмовибратор иш жараёнидаги параметрларини характерлайди)
2.5 мб
22
VAPS
Analyser
VE432 сейсмовибраторларидан регистрация қилинган VAPS файлларни назорат ва таҳлил қилувчи кичик программа (VAPS файл сейсмовибратор иш жараёнидаги параметрларини характерлайди)
1 мб
23
SASPlanet
Сунъий йўлдошдан олинган юқори сифатли хариталарни (Google, VirtualEarth в.б.) кўриш ва юклаб олиш учун мўлжалланган. Ушбу хариталар геофизик лойиҳалаштиришда қўл келади.
15-25 мб
24
Uphole 2
МПВ (МСК) маълумотларига (SEG2 файли) ишлов бериб, паст тезликлар зонасининг параметрларини ҳисоблайди. Содда ва ўрганиш осон.
0.5 мб
25
Global
Mapper
Векторли ва растрли информацияга ишлов бериш мумкин. Геофизикада асосан координата файлларини конвертация қилиш функциясидан фойдаланилади.
40-50 мб
26
Supress
Сейсморазведка УЧН услубида жамлашда (суммирование) каррали тўлқинларни йўқотишни ҳисоб-китоб қилади.
0.25 мб
27
Google Earth
Барчага таниш бу программа геофизик ишларни лойиҳалаштиришда ҳудудни кўриш учун фойдаланилади. kml, kmz, gpx координата файлларини ва Garmin  навигатор трекларини импорт қилиш функциялари бор.
5-10 мб
28
SeisWin-QC
РФ даги ГСД ташкилотининг геофизик маълумотлар  сифатини назорат қилувчи махсус программаси. Сейсморазведка иш жараёнининг барча босқичларини назорат остига олиш функциялари бор. Супервайзер учун асосий иш қуроли.

29
428 Viewer
Sersel нинг 408 ва 428 системаларининг segd файлларини очади. SegdViewer дан фарқли унда тезликни ўлчаш, частота таҳлили, яроқсиз каналларни аниқлаш сингари функциялари бор.
6 мб
30
428 Header Scanner
Sersel нинг 408 ва 428 системаларига тегишли segd файлларининг сарлавҳа(заголовка)ларини матнли ҳолатда чиқариб беради.
0.5 мб
31
SegdViewer
segd форматдаги файлларни визуализация қилувчи кичик программа
0.7 мб
32
Z3DModView
Электротомография ва магнитотеллурик зондлаш натижаларининг 3Д визуализацияси учун мўлжалланган.
2-3 мб