суббота, 24 марта 2018 г.

“Ўзбекгеофизика” АЖ ва филиалларини видеоалоқа хоналари билан жиҳозлаш таклифи

Қисқача тавсиф: “Ўзбекгеофизика” АЖ ҳамда унинг вилоятлардаги филиалларида биттадан хона видеоалоқа ускуналари блан жиҳозланади. Ушбу смарт-хоналарда узлуксиз интернет алоқаси, икки тарафлама видеоалоқа ўрнатиш учун зарурий экран (32 дюймли), микрофон, веб-камера, реал вақт режимида файлларни ўзаро алмашиниш учун компьютер ҳамда офис анжомлари (стол-стул в.б.) бўлиши лозим. Ушбу хона “Ўзбекгеофизика” мутахассислари мамлакат бўйича ўзаро хизмат юзасидан алоқа ўрнатиши учун мўлжалланган.
Зарурати: Филиалларнинг мутахассислари тез-тез пойтахтга хизмат сафарига жўнатилади. Улар “Ўзбекгеофизика” корхонасидаги тегишли мутахассислар билан интерактив мулоқот ўрнатиб иш масалаларини ҳал этиши зарур. Бу жараёнда йўл ва кутиш кўп вақт ва харажат талаб этади. Видеоалоқа бу ҳолатда ечим бўла олади. Дунёнинг йирик компаниялари бундай тажрибани муваффақиятли қўллаб фойдасини эътироф этмоқда. Ўзбекистонда ҳам замонавий компаниялар видеоалоқадан иш жараёнида унумли фойдаланмоқда.
Мақсад: “Ўзбекгеофизика” мутахассислари хизмат сафарлари эҳтиёжини камайтириш ва унга сарфланувчи маблағни иқтисод қилиш. Ҳозир, масалан бир нафар ходимнинг пойтахтга сафарининг бир куни экспедицияга 65минг сўмга тушса 10 кунда 650 минг сўм маблағ сарфланади. Видеоалоқа бу муддат ва харажатни 10 баробарга қисқартириши мумкин.
Харажатлар: Хомаки хисоб китобларга кўра узлуксиз интернет, компютер, экран, веб-камера, микрофон ва бошқа офис анжомлари тахминан 15 млн сўмга тўғри келади.

Шукуржон Исломов, етакчи геофизик