Меҳмонлар учун

Ҳурматли ҳамкасб.
Агар сиз нефт-газ қидириш геофизикаси соҳасида ишласангиз, таълим олсангиз – демак ҳамкасб эканмиз. Блогимизда нефт-газ қидирув геофизикасига оид қўлланмалар, маълумотлар ва янгиликлар бериб боришни мақсад қилганмиз. Токи ўзбекзабон фойдаланувчилар учун зарур бўлган маълумотларни тақдим қила олсин.
Ҳозирда ахборот технологиялари ривожланиши билан бир қаторда бизнинг соҳамиз –геофизика ҳам ривожланиб, янги технологиялар билан қуролланиб келмоқда. Ушбу жараёнда касбимиз вакиллари, малакали мутахассислари алоқада бўлиши ва маълумот алмашиши тақозо этилади. Агар сизда касбимизга оид ўзбек тилида мақолалар, маълумотлар, қўлланмалар, латифалар, романлар, мақоллар, халқ қўшиқлари, лапарлар, топишмоқлар ва бошқа турдаги фолклор-этнографик ижод намуналари бўлса ҳам бизга жўнатишингизни сўраймиз. Жўнатган маълумотингиз кўриб чиқилиб, сўнг ўзингизнинг номингиздан саҳифага жойлаштирилади.
Шунингдек фойдаланувчиларимиз ўзларини қизиқтирган мавзу бўйича хоҳиш-истакларини, фикрларини изоҳ сифатида қолдиришларини сўраймиз.
Админ билан фейсбук ва одноклассники орқали боғланишингиз мумкин

Комментариев нет:

Отправить комментарий