четверг, 29 мая 2014 г.

26-маъруза. Қудуқларда отиш ва портлатиш ишларини олиб бориш. Портлатиш моддалари ва воситалари. Перфорация. Перфоратор турлари.

Қудуқларда отиш ишлари қуйидаги вазифаларни ечиш учун ишлатилади: 1) нефтли, газли ва сувли қатламларни очиш учун мустаҳкамловчи қувур ва унинг ортидаги цемент тошини перфорация (тешиш) қилиш; 2) қудуқларда бурғилаш қувурларини (зарурат бўлганида) кесиш ва уларни юқорига чиқариш; 3) қудуқ деворларидан тоғ жинси намуналарини олиш; 4) коллектор қатламларни синаш мақсадида уларнинг  ичидаги суюқлик ва газ намуналарини олиш.
Портлатиш ишлари қудуқларда қуйидаги вазифаларни ечиш мақсадида қўлланилади: 1) эксплуатацион қудуқларда қатламнинг маҳсулдорлигини ошириш, сув ҳайдовчи қудуқларда қатламнинг қабул қилиш қобилиятини ошириш; 2) қатламларни бир-биридан ажратиш; 3) филтрларни тозалаш; 4) бурғилаш қувурларини, авария бўлганида, бўшатиш ва уларни қудуқдан чиқариб олиш; 5) бурғилаш давомида бурғилаш эритмасининг ютилишини олдини олиш; 6) нефт ва газ фаввораларини ўчириш.
Қудуқларда бу ишларни амалга ошириш мақсадида портлатиш материаллари (ПМ) ишлатилади. Портлатиш материаллари ПМ га портлатиш моддалари (ПМо) ва портлатиш воситалари (ПВ) киради.
Пмо-кимёвий бирикма ёки аралашма бўлиб, четдан бўладиган таъсир остида ўта тез ва ўз-ўзидан тарқалувчи кимёвий жараёнким, бу туфайли иссиқлик,  ҳамда юқори температурали газлар ажралади. Булар ўз навбатида бузиш ва силжитиш ишларини олиб боради.
Пмо лар ўз таъсирлари бўйича: 1) бризантли (бўлувчи, чақувчи); 2) қўзғотувчи; 3) отувчи (порохлар) гуруҳларга бўлинадилар.
ПВ-асосий портлатиш моддаларида портлашни қўзғотиш учун ишлатиладилар. Буларга олов ўтказувчи (бикфорд) шнур, капсул-детонатор, электр запал, электр портлатгич, портлатиш патрони. детанацияловчи шнур ва ҳоказолар киради.

Қудуқларни перфорация қилиш
Қудуқлар қазиб бўлинганларидан сўнг уларга мустаҳкамловчи қувурлар туширилади ва қудуқ девори билан улар оралиғига цемент қоришмаси қуйилади. Қатламларни синаш ва уларни эксплуатация қилиш мақсадида перфорация ўтказилади.
Перфораторлар икки турли бўладилар: ўқли ва кумулятив.
Ўқли перфораторлар ўқ отувчи қуроллар принципида ишлайдилар. Перфоратор корпусида бирнеча горизонтал ёки эгри чизиқли стволлар бўлиб, уларнинг ичига порох ва пўлат ўқ жойлаштирилган бўлади. Электр аланга олдирувчи ствол ичидаги порохларни ёндиради. Порох ёниши натижасида катта босим ҳосил бўлади ва бу босим пўлат ўқнинг катта тезликда перфоратордан отилиб чиқаради. Унинг тезлиги мустаҳкамловчи қувурларни, ортидаги цемент тошини ўтиб, қатлам ичидаги нефт, газ, сувларга қудуққа чиқиш йўлини очиб бериш даражасида бўлади.

        Ўқли перфораторлар селектив ва бирданига отадиган турларга бўлинадилар. Селектив перфораторлар кичкина қалинликдаги қатламларни очиш учун ишлатиладилар. Перфораторлар бирнечта секциядан (қисмдан) иборат бўлиб, ўқлар бирданига эмас, қудуқларнинг ҳархил чуқурликларида, юқоридан берилган кўрсатмага биноан отадилар. Буларнинг турлари ССП-108, ССП-88 ва бошқалар. Сонлар перфораторнинг ташқи диаметрини кўрсатади.
Бирданига отадиган перфораторлар ППЗ-98, ППЗ-80, ППЗ-65 ва ҳоказолар бир-бирларидан диаметрларининг турличалиги билан фарқланадилар. Мустаҳкамловчи қувурларни узилишидан сақлаш мақсадида перфоратор ўқлари бир-бирларига ҳархил бурчакда жойлашганлар. Перфоратор ўқларни бир пайтда отади.
Ўқли перфоратор туркумига Коладяжний томонидан таклиф этилган торпеда-перфораторини ТПК-22 ни ҳам киритиш мумкин. Бу перфоратордан отилган ўқ қатлам ичига киргандан кейин, қўшимча портлатиш моддалари борлигиги туфайли, қатлам ичида портлайди ва коллекторларда қўшимча дарзликлар ҳосил қилиб коллекторлик хусусиятларини яхшилайди. Ўқли перфораторларнинг турлари ва техник характеристикалари жадвал 26.1 да келтирилган.
Перфоратор АРВ-130 қудуқларда учрайдиган тошларни парчалаш учун ишлатилади. Буларда катта габаритли ўқлардан фойдаланилади. Одатда бу турдаги перфораторлар тилла конларини очиш учун қазилаётган қудуқларда ишлатилади.
Вертикал-эгричизиқ стволли перфораторлар ПВН-90,
ПВН-90Т, ПВТ-73 да ўқларнинг отилиш тезлиги анча оширилган (ствол ичидаги ўқларнинг ҳаракат масофаси оддий перфораторларникига қараганда катта).
ПВН-100Р қатламга радиоактив изотопли репер-ўқ ўрнатиш учун ишлатилади. Жадвал 26.1 да ўқли перфораторларнинг турлари ва техник характеристикалари келтирилган.
 Жадвал 26.1
Перфоратор тури
Ташқи диаметри,
мм да
Заряд массаси, г
Максим.
перфорац.
зичличи
теш¤ м.
Очилган тешикнинг узунлиги мм. да
Очилган тешикнинг диаметри мм.да
ПВН-90
ПВН-90Т
ПВТ-73
ПВК-70
ПВН-100Р
АРВ-130
ПБ2-100
ПБ2-85
ТПК-22
90
90
73
70
100
130
100
85
100
45
45
-
-
79-90
-
5
4
27
4
4
2
0.9-1.2
4
7
18
18
6
350
350
350
350
360
360
145
110
160
20
20
20
20
30
-
12.7
12.7
22

Кумулятив перфораторлар кенг тарқалган перфораторлар  бўлиб, уларда кумулятив зарядлар қўлланилади (расм 26.1) Кумулятив заряди корпус-1, портлатиш моддаси-2, металл воронка-3, детонатор-4 ва тўсқ-5(расм 26.1.а) иборатдир.
Расм 26.1
Парчаловчи (бризант) портлатиш моддаси сифатида кумулятив зарядларда флегматик гексоген ишлатилади. Портлатиш юзага келганда металл воронка қаттиқ сиқилади ва унда катта босим ва иссиқлик ҳосил бўлади. Босим ва иссиқлик таъсирида металл суюқликка айланади ва заряд ўқи бўйлаб 6-8 км¤ с тезликда учраган тўсиқлар (қувур, цемент тоши) ни кесиб ўтади
Бу суюқликларнинг тўсиқларда ҳосил қилган босими 300000 кг¤ см2 ни ташкил этади. Шунинг учун бу суюқликлар тўсиқларни ўтиб, тоғ жинсларига кирадилар ва қатлам билан қудуқни боғловчи каттагина узунликдаги каналларни ҳосил қиладилар. Суюқлик оқимини пайдо бўлиши учун металл воронка олдида, озгина жой суюқлик ёки қаттиқ жисмлардан холос бўлиши керак.
Кумулятив перфораторлар зарядларни герметиклаш (ичига ҳаво кирмайдиган қилиб ёпиш) бўйича -корпусли ва корпуссиз бўладилар.
Корпусли кумулятив перфораторларда зарядлар гуруҳи, детонация шнури, портлатадиган патрон битта корпус ичига герметик жойлаштирилган бўлади
Корпусли перфораторлар ўз навбатларида бир марта ишлатиладиган ва кўп марта ишлатилган турларга бўлинадилар.
Кўп марта ишлатиладиган корпусли перфораторларнинг ғилофи ўта мустаҳкам хромникелмолибден аралашмали пўлатдан бўлиб, 10дан 50 мартагача ишлатиш имконини беради. Кумулятив зарядлар перфоратор ўқига перпендикуляр жойлаштирилади.Заряд ўқлари орасидаги масофа 50-80 мм. олинган, бу эса битта заряд портлаши иккинчи зарядни детонация билан портлатиб юбормайди. Мустаҳкамловчи қувурларда дарзликлар ҳосил қилмаслик, уларни узиб олмаслик мақсадида, заряд ўқлари бир-бирларидан 90-120° бурчакка силжитилган. Заряд гуруҳлари детонация шнури воситасида бир пайтда портлатиладилар
Жадвал 26.2 да кумулятив перфоратор турлари ва уларнинг техник характеристикалари келтирилган.
 Жадвал 26.2
Перфоратор тури
Ташқи диаметри,
мм да
Заряд массаси, г
Максим.
перфорац.
зичличи
теш¤ м.
Очилган тешикнинг узунлиги мм. да
Очилган тешикнинг диаметри мм.да
ПК-105ДУ
ПК-95Н
ПК-85ДУ
ПК-65ДУ
ПКО-89
ПКОТ-89
ПКО-73
ПКОТ-73
ПНК-89
ПНКТ-89
ПНКТ-73
ПКС-105Т
ПКС-80Т
ПКС-65
КПРУ-65
ПР-54
105
95
85
65
89
89
73
73
89
89
73
105
80
65
65
54

21.5
17.5
12.5
7.2
50
50
28
28
50
50
28
50
21.5
19.5
30
15
12
12
13
12
6
6
10
10
6
6
10
6
6
6
8
10
190
300
130
75
330
330
190
190
330
330
190
350
200
180
250
200
10
12
8.5
5.5
14
14
13
13
14
14
13
14
10
9.5
12
12
     
Жадвал 26.2 да келтирилган перфораторларнинг ПК  турлари куп марта ишлатиладиган пефоратур турларига киради ва уларнинг белгилашдаги сонлар перфораторнинг ташқи диаметрини кўрсатади.
Корпусли бир марта ишлатиладиган кумулятив перфораторларнинг ғилофи пластик материаллар алюминий бирикмалари, латунь, мўрт материаллар-чўян, пластмасса ва ҳоказолардан ясалади. Агарда ғилоф пластик материаллардан ясалган бўлса, корпусли перфораторлар отиб бўлганидан сўнг юқорига кўтарилиб олинадилар. Агарда мўрт материаллардан ясалган бўлсалар, перфоратор корпуси бутунлай парчаланиб қудуқда қолиб кетади. Зарядлар перфоратор ўқига перпендикуляр ва бурчак остида жойлашиши мумкин. Бурчак остида жойлашган зарядлар юпқа қалинликдаги қатламларни очиш учун ишлатилади.
Бир марта ишлатиладиган корпусли перфораторнинг қуввати кўп марта ишлатиладиган пефораторнинг қувватидан анча каттадир. Уларнинг авзалликлари яна оғир бурғи қоришмаларида перфораторларни қудуқларда ушланиб қолиш эҳтимоллари кўп бўлади ва шунинг учун бир марта ишлатиладиган перфораторларни қудуқда қолдириш ҳам мумкин.
Корпуссиз перфораторлар қисман ва тўлиқ парчаланадиган, ҳамда очиладиган турларга бўлинадилар.
Корпуссиз қисман парчаланадиган кумулятив перфораторларда ҳарбир заряд индивидуал герметик қобиққа ўралган бўлади. Зарядлар лента, каркасларга биркитилади. Буларнинг авзаллиги бир пайтда 30 м. гача бўлган қудуқ оралиғида отиш мумкин. Булар турига жадвалда кўрсатилган ПКС туркумидаги перфораторлар киради.
Тўлиқ парчаланадиган перфораторларда зарядлар чўян, пластмасса қобиқларга ўралган бўлади. Бу турдаги перфораторларга КПР-65, КПР-85 туридаги перфораторлар киради.
Учинчи тур перфораторлари 2.5 дюйм диаметри насос-компресс қувурларидан туширилиб, сўнгра очиладилар ва 5-6 дюйм диаметрли қувурларни перфорация қилишда қўлланиладилар. Бу туркум перфораторларга ПКР-65 перфоратори киради. 
Умуман олганда кумулятив перфораторлар ўқли перфораторлардан афзалдирлар. Қайси перфораторни ишлатманг, мустаҳкамловчи қувурларда дарзлик ҳосил қилмаслик керак. Бунда цементланганлик сифати юқори бўлиши керак. Цемент тоши йўқ ёки сифатсиз оралиқларда қувурга перфорация жуда катта зарар етказиши мумкин.


катта ўқитувчи Абдулла Набихоновнинг "Қудуқларни геофизик усулларда ўрганиш" қўлланмасидан

Комментариев нет:

Отправить комментарий