четверг, 29 мая 2014 г.

22-маъруза. Қудуқларнинг диаметрини ўлчаш. Каверномер ва уларнинг турлари.

Қудуқларнинг ҳақиқий диаметри dс қудуқ қазишда ишлатилган долото диаметридан dд фарқ қилади. Қудуқларнинг диаметрларининг ҳар хил бўлиши тоғ жинсларининг литологик таркиби ва бурғилаш технологиясига боғлиқ бўлади. Айрим тоғ жинслари: гил, тузлар, кавакли тоғ жинсларида dс> dд , коллектор тоғ жинсларида бурғи қоришмасининг қатламга сингиш муносабати билан қатлам қаршисида гил қопламачаси пайдо бўлади ва уларда dс<dд ва зич тоғ жинсларида dс=dд бўлади.
Ҳақиқий диаметрни dс билиш бизга қуйидаги ишларни бажаришда ёрдам беради: 1) қудуқ деворлари ва мустаҳкамловчи қувур орасидаги бўшлиқни цементлаганда, керакли цемент  хажмини ҳисоблаш учун; 2) мустаҳкамловчи қувурларнинг бошмоғини, филтр ва қатламларни синаш учун тушириладиган асбоб ўринларини аниқлаш; 3) бурғилаш жараёнида қудуқ ўзаги ҳолатини назорат қилиш; 4) геофизик усул натижаларининг интерпретациясида; 4)қудуқларнинг геологик кесимини аниқлашда (литологик таркиби, коллекторларни ажратиш ва ҳоказо).
Қудуқларнинг ҳақиқий диаметри dс ни ўлчовчи геофизик асбоб-каверномердир. Энг кўп тарқалган каверномер турлари: СКС, СКТ, СКО.
Каверномер 4 ричагдан иборат бўлиб булар иккита бир-бирига перпендикуляр текисликда жойлашганлар (расм 22.1)

Расм 22.1

Ричаглар узун-1 ва калта- 2 елкалардан (расм 22.1) иборатдир. Пружина-3 узун елкаларни қудуқ девори-7 зич тақайди ва узун елкалар доимо қудуқ девори бўйлаб қудуқда ҳаракат этадилар. Каверномернинг калта елкаси-2 шток-6 билан боғлиқ ва узун елкаларнинг ҳолати диаметр ўзгариши билан ўзгарса, уни, яъни штокни суради. Шток-6 ўз навбатида реостат-4 нинг қаршилигини ўзгартириб туручи югурдак-5 билан ингичка сим орқали боғлиқ. Демак, қудуқ диаметрининг ўзгариши, реостатнинг қаршилигини ўзгартиришга олиб келар экан.
Турли ҳил каверномерларнинг ишлаш принциплари деярли бирҳил. Расм 22.2 да каверномерларнинг электр схемалари келтирилган. Расм 22.2.а,б уч томирли кабелларда ишлайдиган ва 22.2.в бир томирли кабелларда ишлайдиган каверномерларнинг электр схемалари келтирилган.
 
Расм 22.2
Расм 22.2.а да диаметрни кўприк усулида ўлчаш схемаси келтирилган. Кўприкнинг 4 та елкаси ҳам каверномер ичига ўрнатилган бўлиб, R2, R1 қаршиликлари ўзгармас елкалар, R1, R3 ўзгарувчи елкалардир. Кабелнинг бир томири орқали кўприкниннг А ва В чўққиларига ток берилади. Кабелнинг иккита қолган томири кўприкнинг М ва N нуқталарини қайд қилувчи РП (фоторегистратор) га улайди. Бошланғич диаметр d0 да кўприк мувозанат ҳолда, яъни ҳамма елка қаршиликлари бир-бирига тенг, бўлади. М ва N орасидаги потенциаллар айирмаси нолга тенг бўлади. Агарда қудуқ диаметри d0 дан фарқ қилса, М ва N нуқталар орасида потенциаллар айирмаси ҳосил бўлади ва DUmn диаметр ўзгаришига тўғри пропорционал бўлади:
dc =d0 +С(DU¤ I)                                            (22.1).
С-каверномер коэффициенти (доимийлиги), ўзгармас катталик
d0-бошланғич диаметр, одатда кавернимерларда нолга тенг бўлади;
DU-М ва N ораларидаги потенциаллар айирмаси;
I-ток кучи, ёзув давомида ўзгармайди.
С ва I ўзгармас бўлганликлари туфайли М ва N орасидаги потенциаллар айирмаси DU қудуқ диаметри dс беради.
Расм 22.2.б диаметрни потенциометрик усулда ўлчаш схемаси келтирилган. Қудуқ диаметрининг ўзгариши реостат Rд ни М ва N нуқталари орасидаги қаршилик қийматини, демак шу нуқталар орасидаги потенциални ҳам диаметр ўзгаришига пропорционал равишда ўзгартиради.
Расм 22.2.в да диаметрни бир томирли кабелларда ўлчаш схемаси келтирилган. Ўзгарувчи қаршилик Rд диаметр ўзгариши билан унга пропорционал равишда ўзгаради. Бу қаршилик юқоридаги кўприк схемасининг бир  елкасидир, шунинг учун унинг ўзгаришини аниқлаш қийинчилик туғдирмайди.
Каверномерларнинг коэффициенти С ва бошланғич диаметри d0 ни бир ойда бир марта аниқлаб туриш керак. Бунинг учун маълум ва ҳар хил диаметрли бирнечта ҳалқа олинади. Каверномер ҳар хил диаметрли ҳалқаларга ўрнатилиб DU ва I ўлчанилади. Кейин DU=¦(I) графиги чизилади. Каверномер коэффициенти ушбу графикдан:
С=I(d2-d1) ¤ (DU2-DU1)                                    (22.2).

формула орқали аниқланади.
Бошланғич диаметр d0 ни эса DU=¦(I) графигини абцисса ўқидан DU=0 тенг бўлган диаметр қиймати олинади.
Каверномерларни қудуққа ричаглари йиғилган ҳолда туширилади. Одатда бунинг учун каверномер ричагларига консерва банкасини кийгизиб қўйилади. Керакли чуқурликка каверномер туширилгандан сўнг уни кўтаришади. Қудуқ деворларига ва бурғи қоришмасига консерва банканинг ишқаланиши туфайли, банка пастга сурилиб, ричагларни бўшатади. Агарда ричаглар пўлат сим билан боғланиб қўйилган бўлсалар, расм 22.2 да кўрсатилган трансформаторлардан ток ўтказилади ва боғлаб турган симлар куйиб, ричагларни бўшатади. Агарда диаметрни  қайта ўлчаш зарур бўлиб қолса, каверномер ер устига кўтарилиб, ричаглар йиғилади ва сўнгра қудуққа керакли чуқурликка туширилади.
Қудуқларда ишлатиладиган каверномерлар тури ва уларнинг техник характеристикалари жадвал 22.1 келтирилган.

Жадвал 22.1

Каверномер тури
Диаметри,мм.
Массаси,
кг.
Ўлчаш диаметр оралиқ-лари,мм.
Энг юқори ишлаш температураси,°С
Энг юқори ишлаш босими, 108
СКС-4
СКТ-5
СКО-12
КВ-2
КФМ
КСУ-1
КСУ-2
80
80
80
55
60
70
36
33
33
30
10.8
5
35
12
100-760
100-750
125-750
60-240
70-250
70-250
46-370
100
120
120
60
60
120
70
0.50
0.50
0.50
0.15
0.30
0.80
0.2

Маҳсулдор горизонтлар ётган қудуқ оралиқларида ўтказиладиган муфассал кавернограммалар 1:200 масштабда, ва бутун қудуқ чуқирлигида 1:500 масштабида ёзилади. Горизонтал масштаб эса 1, 2, 5 см¤ см. қилиб олинади. Ёзув тезлиги қудуқнинг техник ҳолати ва каверномер турига қараб 1000-3000 м¤ соат бўлиши мумкин.
Каверномер ричагларини қирқиб микрокаверномерлар ясаш мумкин ва булар кичкина диаметр ўзгаришини сезадилар.
Каверномерлар ўртача диаметрни ўлчайдилар.
Қудуқ танасининг кесими ҳар доим ҳам айлана кўринишида бўлавермайди. Шунинг учун қудуқ диаметрларини иккита бир-бирига перпендикуляр текисликда ўлчаш лозим бўлади. Бундай диаметрларни ўлчовчи каверномер - профилемер деб аталади.
Профилемерлар очиқ ва мустаҳкамловчи қувурлар туширилган қудуқларда ўтказилиши мумкин. Қудуқларнинг оғиши туфайли юзага келган кучлар мустаҳкамловчи қувурларни шундай шаклини ўзгартирадиларки, қувурларни тезда яроқсиз ҳолга олиб келиши мумкин. Профилеметрия диагарммаларидан шундай оралиқлар ажратилиб олиниши мумкин.


катта ўқитувчи Абдулла Набихоновнинг "Қудуқларни геофизик усулларда ўрганиш" қўлланмасидан

Комментариев нет:

Отправить комментарий