воскресенье, 8 марта 2015 г.

Супервайзер тушунчаси


Супервайзер инглизча (supervise-кузатув, назорат) сўз бўлиб, “кузатувчи”, “назоратчи” маъноларини билдиради. Бизнес, таълим ва бошқа соҳаларда мавжуд маъмурий лавозимдир. Асосан, ишлаб чиқарувчи персонал фаолиятини назорат қилиш супервайзер функциясидир. Шунингдек, супервайзер ходимларга иш юзасидан йўл-йўриқ ва буйруқ бера олади. Ишнинг самараси ва ходимлар учун масъулдир. 
Одатда, ишчи ва ходимларни ишга қабул қилиш ва бўшатиш, бюджет учун жавобгарлик супервайзер вазифаси доирасига кирмайди.

Супервайзер Ричард Ли Киркпатрик (АҚШ) Ўзбекгеофизика-KOGAS лойиҳасида. Қўнғирот.


Супервайзер Борис Иванович Яненко (Украина) Ўзбекгеофизика-KNOC лойиҳасида. Андижон





среда, 18 февраля 2015 г.

Жаҳондаги 10 та энг йирик нефть кони

Бирор бир давлатда йирик нефть конларининг мавжудлиги унинг энергетик салоҳиятини ифодалайди. Ҳажми  бўйича нефть конлари 5 турга бўлинади:

1.     Майда нефть конлари (10 млн тонначага)
2.     Ўртача нефть конлари (10-100 млн тонна)
3.     Йирик нефть конлари (100-1000 млн тонна)
4.     Ўта йирик нефть конлари (1-5 млрд тонна)
5.     Супергигант нефть конлари (5 млрд тоннадан ошиқ)

Қуйида жаҳондаги 10 та энг йирик нефть конларини келтирамиз.

  1. Чиконтепек нефть кони.
Мексика.
Заҳираси 22.1 млрд тонна.
1926 йилда очилган. Мексиканинг шарқий қирғоғида жойлашган.
Оператор: Pemex

2. Ал-Гавар нефть кони.

Саудия Арабистони.
Заҳираси 20 млрд тонна.
1948 йилда очилган. Форс қўлтиғида жойлашган.
Оператор: Saudi Aramco.

  1. Катта Бурган нефть кони.
Қувайт.
Заҳираси 13 млрд тонна.
1946 йилда очилган. Форс қўлтиғида жойлашган.
Оператор: Kuwait Petroleum Corp

  1. Кариока Сугар Лоаф нефть кони.
Бразилия.
Заҳираси 11 млрд тонна.
2008 йилда очилган. Атлантика океанида жойлашган.
Оператор: Petrobras.

5. Сафания Хафжи нефть кони.

Қувайт, Саудия Арабистони.
Заҳираси 10.35 млрд тонна.
1951 йилда очилган. Форс қўлтиғида жойлашган.
Операторлар: Kuwait Petroleum Corp, Saudi Aramco

  1. Шельф Боливар нефть кони.
Венесуэла.
Заҳираси 8.3 млрд тонна.
1917 йилда очилган. Маракайбо нефть-газ ҳавзасида жойлашган.
Оператор: Petroleos de Venesuela.

  1. Юқори Зақум нефть кони.
Бирлашган Араб Амирликлари.
Заҳираси 8.2 млрд тонна.
1969 йилда очилган. Форс қўлтиғида жойлашган.
Операторлар: ADNOC, ExxonMobil, Japan Oil Development Co.

  1. Самотлор нефть кони.
Россия.
Заҳираси 7.1 млрд тонна.
1965 йилда очилган. Ғарбий Сибирда жойлашган.
Оператор: ТНК-ВР

  1. Шимолий/Жанубий Парс нефть кони.
Қатар, Эрон.
Заҳираси 7 млрд тонна.
1991 йилда очилган. Форс қўлтиғида жойлашган.
Операторлар: Qatar Gaz, Petropars

  1. Кашаган нефть кони.
Қозоғистон.
Заҳираси 6.4 млрд тонна.
2000 йилда очилган. Каспий денгизида жойлашган.
Операторлар: ENI, КазМунайГаз, Chevron, Total, Shell

Википедия ва http://dekatop.com/ сайти маълумотлари асосида тайёрланди. 


среда, 4 февраля 2015 г.

Геофизикада қўлланадиган программалар каталоги

 Ахборот технологияларининг ривожланиши соҳамиз мутахассисларига кўплаб имкониятларни тақдим қилди. Ишлаб чиқариш соҳаси учун тузилган махсус программалар геофизикларга ишни аниқ, тез, сифатли, унумли бажаришда қўл келмоқда. Қисқа қилиб айтганда, ўз касбига доир электрон программани имкон қадар пухта билиш ҳар бир мутахассис учун шартдир.
  Муҳтарам ўқувчи. Биз қуйида соҳамизда қўлланиладиган электрон программалар рўйхатини унинг қисқача тавсифи билан бирга туздик. Бу рўйхат мукаммал эмас, янги программалар қўшиб тўлдириб борамиз. Рўйхатда йўқ программаларни билсангиз, блогимизда изоҳ сифатида қолдиринг.

№
Программа номи
Қисқача тавсиф ва қўлланилиши
Ҳажми
1
Mesa
 2Д ва 3Д сейсморазведка ишларини лойиҳалаштириш ва майдон бўйича карралилик (кратность) ни таҳлил қилиш учун қўлланилади.
10-30 мб
2
Map Info
Кўп функцияли геоинформацион система. Космик хариталар визуализацияси, турли объектлар устида амаллар, геофизик-қидирув ишларини лойиҳалаштириш ва режалаштиришда фойдаланилади.
200-1500 мб
3
Geoland
Mesa нинг французча муқобили. CGG маҳсулоти.  Linux тизимида ишлайди. Функциялари кўп.
-
4
Geocluster
Сейсморазведка маълумотларига ишлов бериш учун қўлланиладиган программалар ичида энг кучлиси. CGG маҳсулоти. Linux тизимида ишлайди. 
-
5
Petrel
2Д, 3Д ва 4Д сейсморазведка маълумотлари асосида сейсмогеологик моделлаштириш ишлари бажарилади. Горизонтлар ва қатлам синиқлари(разлом) ни интерпретация қилиш, синтетик сейсмограммалар яратиш, қудуқ лойиҳаси учун зарур барча информацияларни жамлаш мумкин.
175-1500 мб
6
SPW (Seimic
Processing
Workshop)
Сейсморазведка маълумотларига ишлов бериш учун қўлланилади. Дастлаб Macintosh платформаси учун ишлаб чиқарилган, ҳозирда Windows муҳитида ҳам ишлайди. Иловалари: SPW Tape Utility, SeisViewer, FlowChart, Vector Calculator ва Executor, бир-биридан мустақил ҳолда ишлайверади.
40-50 мб
7
Pikeza
Дала сейсморазведка ишларини лойиҳалаш ва назорат қилиш учун Россия программистлари тузган. Mesa нинг русча муқобили.
20 мб
8
Vista
Сейсморазведка маълумотларига ишлов бериш учун қўлланилади. GEDCO корпорацияси (Канада) маҳсулоти. Windows ва Linux тизимларида ишлайди.
150-500 мб
9
ProMAX
Сейсморазведка маълумотларига ишлов бериш учун мўлжалланган кенг тарқалган программалардан.

10
RadExPro
Сейсморазведка маълумотларига ишлов бериш учун мўлжалланган. Рус программистлари ишлаб чиққан.
90 мб
11
Petromod 1D
Сейсмостратиграфик ва геологик моделлаштириш ишларини бажарилади. Petrel ва Kingdom га нисбатан енгил программа.
32 мб
12
Surfer
Уч ўлчамли хариталар, изолиниялар, сиртларни таҳлил қилиш ва моделлаштириш учун кўплаб функциялари мавжуд. Golden Software маҳсулоти.
20-30 мб
13
Focus
Сейсморазведка маълумотларига ишлов бериш учун мўлжалланган кенг тарқалган программалардан.

14
Kingdom
Сейсморазведка маълумотлари асосида сейсмогеологик моделлаштириш ишлари бажарилади. Горизонтлар ва қатлам синиқлари(разлом) ни интерпретация қилиш, қудуқ лойиҳаси учун зарур барча информацияларни жам лаш мумкин.

15
SeisView ёки
 SeiSee
Segy форматдаги сейсмик файлларни кўриш учун мўлжалланган. Масштабни ўзгартириш, кучайтириш (усиление), фильтр қўллаш, сарлавҳаларини кўриш (заголовок) ва бошқа функциялари бор. Рус программистлари тузган.
6 мб
16
Segyview
Segy форматдаги кичикроқ ҳажмли сейсмик файлларни кўради. Функциялари кам.
0.16 мб
17
ArcGIS
Геоинформацион системалар орасида жуда кенг тарқалган программа. Хариталар яратиш ва географик маълумотни компиляция қилиш сингари кўп функциялари мавжуд.

18
RockWork
XYZ электрон жадваллар асосида турлича (изолинияли, уч ўлчамли ва бошқа) хариталар яратиш, 3D стратиграфик диаграммалар тузиш, кесимлар чизиш мумкин.
15 мб
19
Tesseral 2-D
2D геофизик ишлов бериш ва интерпретацияси учун қўлланилади. Тўлқин асосида кесимлар тузилади. Шунингдек тиббиёт ва инженерлик сейсморазведкасида ҳам ишлатилиши мумкин.
7-10 мб
20
RWM
Синган тўлқинлар усулида (МПВ-LVL) сейсмик файлга ишлов бериб, юзаки қатлам чуқурлиги ва ундаги тўлқин тезлиги, статик тузатишлар қийматини аниқлайди. Татаристон программистлари тузган.
2 мб
21
APS Viewer
VE432 сейсмовибраторларидан регистрация қилинган APS файлларни назорат ва таҳлил қилувчи кичик программа (APS файл сейсмовибратор иш жараёнидаги параметрларини характерлайди)
2.5 мб
22
VAPS
Analyser
VE432 сейсмовибраторларидан регистрация қилинган VAPS файлларни назорат ва таҳлил қилувчи кичик программа (VAPS файл сейсмовибратор иш жараёнидаги параметрларини характерлайди)
1 мб
23
SASPlanet
Сунъий йўлдошдан олинган юқори сифатли хариталарни (Google, VirtualEarth в.б.) кўриш ва юклаб олиш учун мўлжалланган. Ушбу хариталар геофизик лойиҳалаштиришда қўл келади.
15-25 мб
24
Uphole 2
МПВ (МСК) маълумотларига (SEG2 файли) ишлов бериб, паст тезликлар зонасининг параметрларини ҳисоблайди. Содда ва ўрганиш осон.
0.5 мб
25
Global
Mapper
Векторли ва растрли информацияга ишлов бериш мумкин. Геофизикада асосан координата файлларини конвертация қилиш функциясидан фойдаланилади.
40-50 мб
26
Supress
Сейсморазведка УЧН услубида жамлашда (суммирование) каррали тўлқинларни йўқотишни ҳисоб-китоб қилади.
0.25 мб
27
Google Earth
Барчага таниш бу программа геофизик ишларни лойиҳалаштиришда ҳудудни кўриш учун фойдаланилади. kml, kmz, gpx координата файлларини ва Garmin  навигатор трекларини импорт қилиш функциялари бор.
5-10 мб
28
SeisWin-QC
РФ даги ГСД ташкилотининг геофизик маълумотлар  сифатини назорат қилувчи махсус программаси. Сейсморазведка иш жараёнининг барча босқичларини назорат остига олиш функциялари бор. Супервайзер учун асосий иш қуроли.

29
428 Viewer
Sersel нинг 408 ва 428 системаларининг segd файлларини очади. SegdViewer дан фарқли унда тезликни ўлчаш, частота таҳлили, яроқсиз каналларни аниқлаш сингари функциялари бор.
6 мб
30
428 Header Scanner
Sersel нинг 408 ва 428 системаларига тегишли segd файлларининг сарлавҳа(заголовка)ларини матнли ҳолатда чиқариб беради.
0.5 мб
31
SegdViewer
segd форматдаги файлларни визуализация қилувчи кичик программа
0.7 мб
32
Z3DModView
Электротомография ва магнитотеллурик зондлаш натижаларининг 3Д визуализацияси учун мўлжалланган.
2-3 мб
                            

пятница, 30 января 2015 г.

Арктикада «Победа» номли янги кон очилди

2014 йилнинг сентябр ойида «Роснефть» компанияси дунёдаги энг шимолий нуқтада жойлашган нефть-газ қудуғини пармалаш ишларини якунлади. Кара денгизининг шельфида янги нефть кони очилди. Дастлаб қазиб олинган нефть енгил турда бўлиб, мазкур кон 338 млрд м.куб газ ва 100млн тонна нефть заҳирасига эгалиги айтилмоқда. Ушбу ҳисоб-китоб айнан бир структурага тегишли, қўшни структураларни ҳам эътиборга олсак коннинг нақадар бой заҳирасини тасаввур қилиш мумкин.
Бурғилаш ишлари бир ярим ойда – рекорд муддатда бажарилди. Қудуқ жойлашган нуқтада денгиз чуқурлиги 81 м, қудуқ чуқурлиги 2113 м. Қуруқликдан 250 км узоқликда очиқ денгиз шароитида бурғиланди. 

среда, 28 января 2015 г.

Map Info программасида харитани масштаблаштириш

 Мапинфо бу картографияда қўлланиладиган етакчи программалардан биридир.        
Геофизикнинг вазифаси қаторига хариталар билан ишлаш ҳам киради, шу сабабли Мапинфо  программасининг айрим имкониятлари билан танишиб қўйиш зарар қилмайди. Биз қуйида оддий растр (JPEG, BMP, TIFF в.ҳ.к) кўринишидаги топопланшет ва хариталарни Мапинфода масштаблаштиришни кўриб чиқамиз.
Мапинфонинг ойнасида бирор картани очамиз (открыт таблицу – бу программа расмни ҳам таблица деб атайди ;), файл типига растрни белгилаш керак



“Расмни шунчаки кўрмоқчимисиз ёки координаталар белгилаб регистрация қилмоқчимисиз”, деб сўрайди. Регистрация қилишни боссак, “Регистрация изображения” ойнаси чиқади. 


Ушбу ойнадан аввал “Проекция”га кириб қайси координата системаси бўйича киритаётганимизни белгилаймиз ва шундан сўнггина сетка бўйича нуқталарни белгилаб, унга тегишли координаталарни киритамиз. Ишнинг моҳияти оддий – растрнинг нуқтасига тегишли координаталар мос ҳолда “боғлаб” қўйилади. Камида 4та нуқта киритиш мақсадга мувофиқдир. Киритилган координаталарни “Правка” билан ўзгартириш мумкин. “Ошибка (точки)”  1 дан ошиб кетмаслиги керак. Харитани масштаблаштириб бўлсак, файл ёнида қўшимча . TAB файл пайдо бўлади, биз уни босиб харитани мапинфода тўғридан тўғри очишимиз мумкин.
Энди базадан сейсмостанциягача, сейсмостанциядан пивохонагача бўлган масофани харита орқали ўлчашимиз мумкин.
 Ш.Исломов